Ахборот-ресурс марказидан фойдаланиш қоидалари

1 225

 Умумий қоидалар

  • Ахборот-ресурс маркази (АРМ) фаолияти демократик, инсонпарварлик, ҳаммабоплик, умуминсоний қадриятлар устуворлиги, фуқаролик, шахснинг эркин ва гармоник камол топиши принципларига асосланади.
  • АРМдан фойдаланиш бепул, АРМ кўрсатадиган пуллик хизматларнинг айрим турлари рўйхати, ҳақ тўлаш миқдори қонунчилик тартибида белгиланади.
  1. АРМнинг асосий вазифалари

2.1. Фойдаланувчиларнинг ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишини таъминлаш;

2.2. Фойдаланувчиларнинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий, маданий ва таълим олиш эҳтиёжларини қаноатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;   

2.3. Миллий маданиятни тиклашга ва янада ривожлантиришга кўмаклашиш, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини сақлаш;

2.4. Ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлаш;

2.5. Миллий ва хорижий нашрларнинг (босма, аудиовизуал, электрон ва бошқа) универсал ахборот-кутубхона ресурслари, ахборот-кутубхона фондини шакллантириш, сақлаш ва тақдим этиш.

 Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. АРМдан фойдаланиш ҳуқуқи мазкур АРМ хизмат кўрсатадиган ҳудудда яшайдиган, фуқаролиги, ёши, ижтимоий ва бошқа жиҳатдан мансублигидан қатьи назар, барча аҳолига, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилади. Ушбу ҳуқуқ ахборот ресурслари билан тўлдиришнинг, ахборотларни, шу жумладан кутубхоналараро абонамент тизими орқали бериш, шунингдек кутубхона-ахборот хизмати кўрсатишнинг бошқа шакллари билан таъминланади.

3.2. Фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

– ахборот-кутубхона муассасаларига кириш ва ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш;          

– ўз эҳтиёжларига мос тарзда ахборотни эркин танлаб олиш;

– кўрсатиладиган хизматларнинг, шу жумладан пулли хизматларнинг рўйхати ҳамда уларни кўрсатиш шартлари ҳақида ахборот олиш;

– сўралаётган ахборот-кутубхона ресурсларининг мавжудлиги хақида ахборот олиш;

АРМнинг ахбороткутубхона фондидан исталган ҳужжатларни вақтинча фойдаланиш учун олиш, шунингдек минтақанинг АКМдан ва бошқа кутубхоналардан ҳужжатларни электрон воситасида етказиб бериш тизими орқали ҳужжатларнинг босма ёки электрон нусхаларини буюртма қилиш ва олиш;

-библиографик, маълумотнома-ахборот хизматидан ва АРМ томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг бошқа турларидан фойдаланиш;

  • АРМ томонидан ўтказиладиган ахборот-оммавий тадбирларда қатнашиш;
  • АРМнинг жамоат кенгашига сайлаш ва сайланиш.

3.3.    Фойдаланувчилар АРМга аъзо бўлиш учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, паспортини ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни, зарур миқдордаги фотосуратларини тақдим этадилар ҳамда китобхон билетини ва рўйхатдан ўтказиш варақасини расмийлаштириш учун маълумотлар берадилар.

Бошқа шаҳарлик фуқаролар вақтинчалик китобхон билетини паспортини ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни кўрсатган ҳолда оладилар.

Бошқа мамлакат фуқаролари билетни ўз мамлакати паспорти ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилган шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида оладилар.

3.4. Фойдаланувчиларга бир йўла фойдаланиш учун бериладиган ҳужжатлар сони АРМ томонидан якка ҳолда тартибга солинади.

Ноёб ва қимматли нашрлар ҳамда ҳужжатлар, шунингдек эълон қилинмаган материаллар фойдаланувчиларга белгиланган тартибда берилади.

  • АРМ фондларида зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда фойдаланувчилар уларнинг нусхаларини минтақанинг АКМдан олишлари мумкин.
  • Фойдаланувчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт:

ахборот-кутубхона муассасаларида фойдаланиш қоидаларига риоя этиши;  

ахборот-кутубхона ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши, уларнинг йўқолишига ёки бузилишига йўл қўймаслиги, зарар етказилган такдирда эса белгиланган тартибда унинг ўрнини қоплаши;

АРМ ходимлари томонидан тенг қимматли деб эътироф этилган (шу жумладан нусхалари билан) ҳужжатлар ва материаллар билан алмаштириши, алмаштириш мумкин бўлмаган тақдирда уларнинг қийматини бир неча баравар миқдорда тўлаши шарт. Қийматининг неча баровар миқдорда тўланиши АРМ мутахассислари ёки жалб этилган  мутахассислар томонидан, йўқотилган ёки яроқсизлантирилган ҳужжатнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳамда амалдаги тартибга солувчи ҳужжатларга мувофиқ белгиланади;

ахборот-кутубхона муассасалари ишининг сифатини пасайтиришга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар қилмаслиги шарт.

  • АРМнинг ахборот-кутубхона фондига зиён етказган шахслар қонунчиликка мувофиқ моддий, жиноий ёки бошқа жавобгарликларга тортиладилар.
  • АРМдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун фойдаланувчилар АРМдан фойдаланиш ҳуқуқидан АРМ маъмурияти томонидан белгаланган муддатга маҳрум қилиниши мумкин.

  1. АРМнинг фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлари

  • Кўпроқ таълим муассасасининг ихтисослашувига мувофиқ ва илмий-таълимга оид мазмундаги ахборот-кутубхона фондини шакллантиради ва унинг бут сақланишини таъминлайди.
  • АРМнинг ахборот-кутубхона фондларидаги ҳужжатлар ва материалларни уларнинг бутлигини таъминловчи белгиланган қоидаларга мувофиқ ҳисобга олади, сақлайди ва улардан фойдаланади.
  • Электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради, эркин электрон каталогни шакллантириш ва ундан фойдаланишда иштирок этади.

4.4. Ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлайди.

4.5. Бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади.

  • Маданий, таълимий, ахборот ва бошқа хилдаги дастурларни биргаликда амалга ошириш учун жойлардаги таълим, илмий муассасалар ва архивлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, миллий маданият марказлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиради.
  • АРМ қуйидагиларга мажбурдир:

       –фойдаланувчиларга АРМ ва унинг ташқарисидаги барча ахборот- ресурсларидан фойдаланиш учун имконият яратиш;

–фойдаланувчиларнинг сўровларини ўрганиш ва уларни тўлароқ даражада қондириш;

ахборот-кутубхона, библиографик, ахборот-маълумотнома хизмати     кўрсатишни     такомиллаштириш, шу  мақсадда фойдаланувчилар билан ишлашнинг якка ва гуруҳли усулларидан фойдаланиш;

–фойдаланувчиларга юксак маданий ва малакавий хизмат кўрсатишни таъминлаш, зарур ҳужжатлар ва материалларни қидириш ҳамда олишда зарур ёрдам кўрсатиш;

–фойдаланувчиларнинг қизиқишлари ва ахборотга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш асосида уларга турли ахборот ташувчиларидаги ахборот-кутубхона ресурсларини тақдим этган ҳолда табақалаштирилган ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш;

–зарур ахборотни қидириш ва ундан фойдаланишга ўргатиш жараёнида мустақилликни шакллантириш ва мустақил ўқиш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам бериш;

–ахборот-кутубхона фондларида зарур ҳужжатлар ва материаллар мавжуд бўлмаган ҳолатларда уларни қидириш ҳамда кутубхоналараро абонемент, шу жумладан халқаро кутубхоналараро абонемент тизими орқали тақдим этиш;

–оммавий тадбирларни юқори савияда ўтказиш;

АКМнинг ижобий имижи яратилишига кўмаклашиш, АРМнинг ахборот-кутубхона фондларини ва у кўрсатадиган хизматларни реклама қилиш, фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва уларнинг истакларига мувофиқ янги хизматлар ташкил этиш.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.