Axborot Resurs Markazi haqida

Навоий вилоят Ахборот-ресурс маркази фаолияти ҳақида        

 

       Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2017 йил 12 январдаги  ПФ-4789-сонли “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб муталааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғриси”даги Фармойиши  ҳамда 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғриси” даги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида бугунки кунда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан китобга ҳамда китобхонлик маданиятини оширишга бўлган катта эътиборлари натижасида барча мактаб кутубхоналари ва Ахборот-ресурс марказлари  иши ривожланиб бормоқда.

           Шу жумладан Навоий вилоят Ахборот-ресурс марказида юксак самара  билан  фаолият  кўрсатиш  ҳамда  АРМнинг фаолияти  билан  аҳолининг  барча қатламларига ахборот-ресурслар фондидан эркин фойдаланиш  имконини бермоқда. Китобхонларга  тезкорлик билан  турли хизматлар  кўрсатиб келинмоқда. Вилоят ахборот-ресурс маркази 25 дона компьютер, 8 дона  нусха  кўчириш  аппарати, 1 дона рангли прентр ва турли техник жиҳозлар билан  таъминланган. Вилоят ахборот-ресурс маркази  китоб жамғармасининг умумий сони 39294 донани ташкил этиб шундан: қоғозли китоблар сони  32999 нусха, электрон китоблар ва дарсликлар сони 6295 нусхани  ташкил этади. Ижтимоий-иқтисодий адабиётлар сони 8500дона, илмий оммабоп адабиётлар сони 1828дона, бадиий адабиётлар сони 27621 та, педагогик, ўқув-методик адабиётлар 968 та ҳамда маълумотнома луғатлар сони 377донани ташкил этади.  Фойдаланувчиларга автоматлаштирилган режимда тезкорлик билан турли хизматлар кўрсатиш имконини берадиган электрон каталог ташкил этилди яъни жамғармадаги адабиётларнинг барчаси  КаДаТа дастурига киритилди. Эндиликда  китобхон  дафтарчалари ва кутубхона кундалиги ҳам КаДаТа  дастурига   киритилиб, фойдаланувчиларга  хизмат  кўрсатиб  келинмоқда.

2018 йил  давомида  жами 25 000 000 сўмлик 1727 дона адабиёт бюджет ҳисобидан шартнома асосида Ахборот-ресурс марказига қабул қилиниб, бўлимларга тарқатилди.

Марказга бюджет маблағидан ташқари қуйидаги ҳомийлар томонидан совға тариқасида адабиётлар қабул қилиниб, Ахборот-ресурс марказининг жамғармаси ҳисобига кирим қилинди. 2018 йил “Ўқув таълим-таъминот”  ДУК Навоий филиали томонидан  томонидан 28 номдаги 28 нусха адабиётлар, Миллий Тикланиш Демократик Партияси томонидан 7 номдаги адабиёт, АРМ фаол китобхонлар томонидан 12 нусхадан иборат адабиёт ҳамда Хайрия марофонидан 39 номдаги адабиётлар ВАРМ фондига кирим қилинди. Вилоят Ахборот-ресурс маркази  доимий  равишда  жамоат ташкилотлари,  таълим муассасалари, ахолининг  барча  қатламлари  билан  ҳамкорликда  иш  олиб бормоқда. 2018 йил II-чорак охирига қадар Ахборот-ресурс марказида  жами фойдаланувчилар сони – 13712 нафар бўлиб, шундан китоб фондидан фойдаланувчилар сони – 10366 нафарни, электрон ресурслардан фойдаланувчилар  сони  – 3346  нафарни  ташкил этади.

Вилоят ахборот-ресурс маркази илмий услубият бўлими ходимлари томонидан муҳим ва унутилмас саналарга бағишлаб услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиб, туман, шаҳар ахборот-ресурс марказларига қоғоз ва электрон шаклда тарқатилмоқда. Туман, шаҳар ахборот-ресурс марказлари, умумтаълим мактаб кутубхоначилари билан ҳамкорликда кўчма семинар ўқув машғулотлари, кўрик- танловлар ўтказиб келмоқда.

        Ахборот-библиография ва ахборот ўлкашунослик бўлимининг асосий вазифаси китобхонларнинг сўровларини бажариш, маълумотнома-библиографик аппаратидан фойдаланиш қоидаларини тушунтиради. Китобхонлар сўровини бажариш мақсадида кундалик газета, журналлар мақолаларидан мавзули картотекаларини тузадилар. Бу картотекаларнинг электрон варианти ҳам тузилмоқда. Бўлим ходимлари янги келган адабиётлардан анатацияланган ахборот варақаларини тузиб тарқатадилар.Бўлим кутубхоначиларининг библиографик фаолиятини ошириш, вақтни тежаш, китобхонлар билан ишлашларига ёрдам бериш мақсадида юбиляр ёзувчилар ҳаёти ва ижодига оид долзарб мавзулар бўйича мунтазам равишда ахборот-библиографик қўлланмалар ишлаб чиқиб, шаҳар ва туман ахборот-ресурс марказларига тарқатадилар, вилоят ахборот-ресурс марказида ўтказиладиган тадбирларни вилоят вақтли матбуотида ёритиб борадилар.

         Ўлка тарихи, маданиятига, маънавий қадриятлрга эътибор ва уларга бўлган  қизиқиш кундан кунга ортиб бормоқда Ахборот-библиография ва ахборот-ўлкашунослик бўлимида Навоий вилоятини акс эттирувчи  ўлкага оид ўлкашунослик хонаси ташкил этилган бўлиб, вилоятдаги қазилма бойликлари, қадимги рўзғор буюмлари, момоларимиз кийган либослар, каштачилик буюмлари, туман ва шаҳарлардаги тарихий обидалар тасвирланган суратлар, кўргазмалар  билан безатилган.

           Фойдаланувчиларга, китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлимлари томонидан самарали хизмат кўрсатиб келинмоқда, уларни Ахборот-ресурс марказига жалб этиш мақсадида турли хил мавзуларда тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Кичик ёшдаги китобхонлар билан ўйин-шоу, топқирлик ўйинлари, китоблар асосида савол-жавоб кечалари ташкил этилиб, уларни китобга бўлган қизиқиши янада ортиб бормоқда.