Навоий вилоят халк таълими бошқармаси Ахборот-ресурс маркази ходимлари учун ички мехнат тартиби коидалари.

1 315

1 .Умумий коидалари.

    1.1. Ушбу        ички мехнат тартиби қоидалари Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексига, мехнат тўғрисидаги бошка конун хужжатларига мувофик ишлаб чикилган бўлиб, у мехнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни, иш вақти ва дам олиш вақтидан фойдаланишни, меҳнат интизомини ҳамда иш берувчи билан ходим ўртасида юзага келадиган бошка хукукий муносабатлар масалаларини тартибга соладиган асосий локал меъёрий хужжат хисобланади.

   1.2. Мазкур      қоидалар ахборот-ресурс маркази касаба уюшма қўмитаси билан келишиб тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради хамда ахборот-ресурс маркази унга амал килади.

   1.3. Ушбу қоидаларга риоя килиш иш берувчи ва ходимлар учун мажбурий ҳисобланади ва унга риоя қилмаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

2.Иш берувчининг асосий хукуклари ва вазифалари.

Иш берувчи:

2.1. Бошқариш    ва ўз ваколатлари доирасида мустақил қарорлар қабул қилиш.

2.2. Қонунчиликка биноан индивидуал мехнат шартномалари тузиш ва бекор килиш; Мехнат кодексига мувофик жамоа шартномасини тузиш.

2.3. Ходимдан    мехнат шартномасида қўйилган (назарда тутилган) ишларини тегишли тарзда талаб қилиш.

2.4. Ходимлар  мехнатини тўғри ташкил этиш, мехнат шартномасида назарда тутилган иш шароитларини яратиш, соғлом ва хавфсиз иш шароитларини таъминлаш.

2.5. Энг янги техника ва мехнатни илмий асосида ташкил       килиш йўли билан меҳнат унумдорлигини ўсиши учун    шароитлар барпо этиш.  

2.6. Мехнат         ва ишлаб чикариш интизомини хар тарафлама (имкони борича) мустаҳкамлаш.

2.7. Ўрнатилган   муддатларда тўлиқ хажмда иш хаққини бериш.

2.8. Ходимларни ишлаши учун зарур бўлган ашёлар хамда материаллар билан таъминлаш.

2.9. Жамоада       ишчанлик, ижодкорлик вазиятини барпо этишга имкон яратиш; Ходимларнинг фойдали ташаббусларини қувватлаш, ўз вақтида ходимларнинг мулоҳазалари ва таклифларини кўриб чиқиш, қабул қилинган чоралар ҳақида уларга маълум қилиш,

2.10. Ходимларнинг     эҳтиёжи ва талабларига эътибор бериш, имкони борича уларга уй жой, маиший шароитларини яхшилашга амалий ёрдам бериш.

2.11. Иш    вақтини тўлдириш шарти билан касб-махоратини ошириш мақсадида хафтасига 10 соатгача таълим муассасасига дарс беришга рухсат беради.

            З.Ходимларнинг асосий мехнат хукуклари ва вазифалари.  

Хар бир ходим :

Хавфсизлик техникаси, гигиена талабларига жавоб берадиган иш шароитларига;

  • Саломатлигига етказилган иш билан боғлик бўлган шикастни (зарарни) қопланиши (тўланиши) га;
  • Тенг микдор учун, хеч кандай чеклашларсиз ва Қонун билан ўрнатилган минимал микдордан кам бўлмаган, тенг рағбатлантиришга;
  • Иш куни давомида, ўрнатилган тартибда таъминланадиган, дам олишга, хафталик дам олиш куни, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътили берилишига;
  • Касаба уюшмаларига бирлашишга;
  • Ёши буйича, мехнат қобилиятини, боқувчисини йўқотган ҳолларда, қонун ва белгиланган бошқа холларда ижтимоий ҳимоя қилиниши;
  • Суд жараёнида шунингдек, меҳнат ҳуқларини ҳимоя қилинишига ва малакали юридик ёрдам кўрсатилишига;
  • Жамоаларга доир мехнат низоларида ўзининг манфаатларини ҳимоя қилишга ҳақлидир.

                   

 

                                       Ходимнинг мажбуриятлари;

  1. Хизмат вазифаларини халол виждонан бажаришга;
    • Мехнат интизомига риоя қилиш, иш берувчининг қонунга мувофиқ келадиган фармойишлари ва кўрсатмаларини ўз вактида хамда аниқ бажариш;
    • Мол-мулкка эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга (Ходимни ойлик маошидан саклаб колинади).
    • Ўрнатилган иш ҳажмини бажаришга;
    • Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чикариш санитария талабларига риоя килиш;
    • Меҳнат жамоасининг аъзолари, ташкилотга ёрдам сўраб келган фуқаролар ва иш жараёнида алоқа қиладиган барча шахслар билан хушфеъл муносабатда ва хушмуомала бўлиш;
    • Кийиниш маданиятига риоя килиш.
    • Бошқарма аппаратида ўрнатилган ишлар ва ҳужжатларни сақлаш тартибига риоя килиш, иш юритиш.

Қуйидаги йўрикномада белгиланган қоидаларни бажаришга мажбурдир.

-Хар бир ходимнинг мутахассислиги, малакаси ёки лавозими бўйича бажарадиган вазифалари доираси, шунингдек ўрнатилган тартибда тасдиқланган, хизматчилар лавозимини Ягона тариф-малака справочниги, техник қоидалар, лавозим йўриқномалари ва низомлар билан белгиланади.

  1. Мехнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби.
    • Ишга қабул қилиш: иш берувчи билан ёзма шаклда икки нусхада меҳнат шартномаси тузиш йўли билан амалга оширилади ва у ҳар бир томонга сақлаш учун берилади
    • Меҳнат шартномасида қўйидагилар белгиланади

  а) иш жойи (бошкарма ёки бўлим)

 б) ишга      кирувчининг мехнат функцияси, мутахассислиги кайси     лавозимда ишлаши

 в) мехнат ҳақи миқдори ва тўлаш шартлари

 г) муайян  муддатга тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати

 д) ишни  бошлаш куни

  • Мехнат шартномаси ходим ва ишга қабул қилиш хуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан куни кўрсатилган ҳолда имзоланади.
  • Мансабдор шахс имзоси вилоят халк таълими бошкармаси муҳри билан тасдиқланади.
  • Ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 72-87 моддаларига биноан амалга оширилади, бошлиқ буйруғи билан расмийлаштирилади. Ходим билан тузилган мехнат шартномаси буйруқ бериш учун асос бўлиб хисобланади.
  • Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ, тузилган меҳнат шартномаси мазмунига мос равишда чикарилади, буйруқ ходимга имзо чектириб олингани холда эълон қилинади.
  • Ишга қабул қилиш хуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ходимга ишга тушишга рухсат бериши, ишга қабул қилиш, тегишли тарзда расмийлаштирилганидан қатьий назар мехнат шартномаси иш бошланган кундан эътиборан тузилган деб ҳисобланади.
  • Меҳнат шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Ходим мехнат шартномасида белгиланган кундан бошлаб мехнат вазифаларини бажаришга киришиши шарт.

Ишга        кабул килишда ишга кирувчи қуйидаги ҳужжатларини тақдим этиши шарт.

  1. Паспорт ёки уни ўрнини босувчи ҳужжат, 16 ёшгача бўлган шахслар туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ёки зарур жойдан маълумотнома.
  2. Меҳнат дафтарчаси, (биринчи марта ишга кирадиган шахслар бундан мустасно) ўриндошлик бўйича ишга кирадиганлар мехнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома такдим этадилар.
  3. Олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом мазкур ишни бажариш хуқуқини берувчи гувоҳнома ишга киришда уни бажариш учун қонунчиликка биноан фақат ўрта-махсус маълумотли ёки махсус тайёргарликдан ўтган шахсларга рухсат этиш мумкинлиги тўғрисида бошка ҳужжат
  4. Ишга кирувчидан қонунчиликда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб этиш ман этилади.
  5. Беш кундан ортик ишлаган барча ходимларга амалдаги конунчиликда ўрнатилган тартибда (Ўзб. Рес. МК 81 моддаси), мехнат дафтарчаси юритилиши шарт.
  6. Иш берувчи ва унинг манфаатларини ҳимоя қиладиган бошқа мансабдор шахслар ходимдан унинг меҳнат мажбуриятларига кирмайдиган ишларни бажаришни қонунга оид ҳаракатларини содир этишни, шунингдек ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлигини хавф остига қўядиган, ор-номуси ва шаънини камситадиган харакатлар содир этишни талаб килишга хақли эмас.
  7. Ходим ишга кираётганда ёки уни ўрнатилган тартибда бошка ишга ўтказишга иш берувчи мажбур.
  8. Мехнат шартномаси фақат қонунчиликда назарда тутилган асослар буйича бекор қилиниши мумкин. (мехнат кодексининг 97-110 моддалар.)
  9. Ходимлар номуайян тузилган меҳнат шартномасини, муддати тугагунга кадар, бу тўғрида икки ҳафта олдин иш берувчини огоҳлантирган холда, бекор қилиш хуқуқига эгадирлар.
  10. Огоҳлантариш муддати тугагач ходим ишни тугатишга хаклидир, иш берувчи эса ходимга мехнат дафтарчасини топшириш ва у билан хисоб-китоб килиш шарт.
  11. Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув буйича меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугагунга қадар бекор қилиниши мумкин. Огоҳлантириш муддати давомида ходим берган аризасини қайтариб олишга хақлидир.
  12. Агар   огоҳлантириш муддати тугагач, ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилинмаган ва меҳнат муносабатлари давом этаётган бўлса унда ходим ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ўз кучини йўқотади.
  13. Муддатли    меҳнат шартномаси унинг муддати тугаши билан бекор қилинади. Агар муддат тугагандан кейин хам муносабатлари давом этаётганган ва томонлардан хеч қайсиси бир ҳафта давомида уларни бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса унда шартнома номуайян муддатга давом эттирилган деб ҳисобланади.
  14. Харбий билет, руйхатга олиш гувохномаси тегишли равишда харбий хизматга алокадорлар ёки чакирилувчиларолий ёки ўрта махсус ўкув юртини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом мазкур ишни бажариш хукукини берувчи гувохнома ишга киришда уни бажариш учун конунчиликка биноан факат махсус маълумотли ёки махсус тайёргарликдан ўтган шахсларга рухсат этиш мумкинлиги тўғрисида бошка хужжат
  15. Беш кундан ортик ишлаган барча ходимларга амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда ( Ўзб. Рес. МК 81 моддаси), мехнат дафтарчаси юритилиши шарт.
  16. Кадрлар билан ишлаш гурухининг мутахассиси 7 кунлик муддатдан кечиктирмай ходимнинг мехнат дафтарчасига тегишли ёзувни киритиши ва у киритилиши керак бўлган шахсий варақа Т-2 шаклига имзо қўйдирган холда ёзувнинг мехнат дафтарчасидаги ёзув билан аниқ мувофиқликни таништириши лозим.
  17. Ходимнинг ҳоҳишига қараб меҳнат дафтарчасига бошқарма ичида ўриндошлик буйича ишга қабул килиш тўғрисидаги ёки бошка муассасада ўриндошлик буйича ишлаш тўғрисидаги маълумотнома асосида ўриндошлик буйича ишлаш даврлари тўғрисида ёзув киритилади.
  18. Техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, меҳнат гигиенаси, ёнғин -хавфсизлиги буйича йўриқлар бериш,
  19. Мехнат шартномасини иш берувчи ташаббуси билан бекор килиш Вилоят Халк таълими бошкармаси касаба уюшмасининг розилигисиз Ўзбекистон Республикаси мехнат кодексида назарда тутилган холлар бундан мустасно.
  20. Мехнат шартномаси бекор килиш бошлик буйруғи билан расмийлаштирилади.
  21. Бўшатилган куни иш берувчи ходимга буйрук нусхаси билан бирга мехнат шартномаси бекор килинганлиги тўғрисида ёзувни киритган холда мехнат дафтарчасини топшириши ва у билан узил-кесил хисоб-китоб килиши шарт. Ишдан бўшатилган кун охирги иш куни хисобланади.
  22. Иш вакти ва дам олиш вакти.
    • Ходим ушбу конунларга навбатчилик жадвалларига ва мехнат шартномаси шартларига мувофик ўзининг мехнат мажбуриятларини бажариши керак бўлган вакти иш вакти хисобланади.
    • Халк таълими бошкармаси ва унинг муассасаларида хар куни иш вакти 8соатни ташкил этадиган 5 кунлик иш хафтаси белгилангач;
    • Ходим учун иш вактининг нормал муддати хафтасига 40соатдан ортик бўлиши мумкин эмас.
    • Иш вактининг бошланинши ва тугаши, дам олиш ва овкатланиш учун танафус кўйидагича урнатилинади;

Иш бошланиши соат 900

Дам олиш ва овкатланиш учун танафус соати 1300 дан 1400 гача

Иш тугаши соат 18 00 да

Дам олиш кунлари шанба ва якшанба

  • Байрам кунлари арафасида кундалик иш муддати 1соатга камайтирилади.
  • Иш берувчи томонидан ходимларни дам олиш ёки байрам кунлари ишга жалб килиш ходимлар розилиги билан амалга оширилади ва бу кунлар ишлаб берилган соатларга тенг микдорда бошка дам олиш кунидан(отгул) бериш билан қопланади.
  • Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан мехнат кодексига асосан ишга кабул килиш вактида ёки кейинчалик тўлик бўлмаган иш вакти ўрнатилиши мумкин.
  • Мехнат таътили ва иш хакки сакланмаган холда таътил бериш тартиби мехнат кодексини. 133 ва 152 моддаларига риоя килингани холда иш берувчи ва касаба уюшмасининг жамоа шартномасида белгиланади.
  1. Мехнат учунрагбатлантириш.
    • Ходимлар жамият ва давлат олдидаги алохида хизматлари учун давлат мукофотларига тавсия килинишлари мумкин.
    • Мехнат вазифаларини намунали бажарганлиги кўп йиллик нуксонсиз мехнати ва мувофакиятлари учун кўйидаги мукофотлар кўлланилади:

-Миннатдорчилик эълон килиниши -Қимматбаҳо совға ва пул билан мукофотланиш – Фахрий ёрлик билан мукофотланиш

“Ўзбекистон Республикаси Халк таълими аълочиси” нишони билан мукофотлаш ва бошка тармок мукофотлар билан такдирлаш тавсия этилади.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.