Ахборот-ресурс маркази тўғрисида намунавий низом

1 583

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2011 йил

    ”  ноябрдаги №      сонли қарорига 5-илова

 Ахборот-ресурс маркази тўғрисида намунавий низом

 

  1. Умумий қоидалар

 

  1.1. Бундан кейин АРМ деб аталмиш ахборот-ресурс маркази оммавий кутубхоналар, олий ўқув юртлари, мактаб кутубхоналари ва ўрта махсус ўқув юртлари базасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2006 йил 20 июнь “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги №381-сонли қарори асосида ташкил этилиб, уларнинг вориси ҳисобланади.

  • АРМ-давлат таълим муассасаси қошида ташкил этилиб, ўқувчи ёшларнинг, шунингдек аҳолининг аҳборотга бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш сари йўналтирилган ахборот-кутубхона фаолиятини амалга оширувчи универсал ахборот-кутубхона муассасаси.
  • АРМ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ўрта махсус таълим маркази) ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарайди.

1.4.      АРМ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ўрта махсус таълим маркази) ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги буйруқлари ва фармойишларига, ички тартиб қоидаларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

1.5.    АРМ муассасасининг умумий маблағлари ҳисобига ўзининг ахборот-кутубхона фаолиятини, шу жумладан комплектлаш, жиҳозлар, ташкилий техника, сарф-харажатлар накладнойлари ва ҳоказоларни сотиб олиш ишларини амалга оширувчи мустақил юридик шахс ёки таълим муассасасининг таркибий бўлинмаси бўла олади.

  • АРМ ахборот-кутубхона фаолиятини бошқариш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш ишларини махсус ваколатли давлат органи–Ўзбекистон Миллий кутубхонаси амалга оширади.
  • Ташкилий-методик раҳбарлик ва таъминлаш ишларини қуйидагилар амалга оширади:

Олий ўқув юртлари АРМлари–Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет;

Ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари, АРМлари – ИРЦ средних специальных профессиональных образовательных учреждений – Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг АРМлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими;

Умумтаълим ўқув юртлари АРМлари–Халқ таълими вазирлиги қошидаги Республика илмий педагогика кутубхонаси.

1.8. АРМлар фаолиятини минтақавий ташкилий-методик раҳбарлик ва мувофиқлаштириш ишларини ахборот-кутубхона маркази (минтақавий методик марказ) амалга оширади. 

          1.9.     АРМ бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ўзаро алоқада бўлади ва ахборот-кутубхона ресрусларидан ўзаро фойдаланишни таъминлайди.

  1. Асосий мақсад ва вазифалари

2.1.   АРМнинг асосий мақсадлари қуйидагилар:

ўқувчи ёшларнинг, шунингдек аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш;

фойдаланувчиларнинг системали равишда таълим олиши ва ўз устида ишлашига ёрдам бериш;

фойдаланувчиларни маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имкониятлар яратган ҳолда шахсий ва узоқдаги ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш асосида Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросидан баҳраманд этиш.

2.2.   АРМнинг асосий вазифалари қуйидагилар:

ахборот-коммуникация    технологиялари    асосида    фойдаланувчиларга тезкор ва сифатли ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш;

таълим муассасасининг соҳасига мувофиқ асосан   илмий   таълимга   оид   мазмундаги   ахборот-кутубхона фондини шакллантириш;

ахборот-кутубхонанинг бут сақлашини таъминлаш;

электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантириш;

йиғма электрон каталогларни шакллантиришда иштирок этиш.

 

 


  1. 3. Асосий функциялари:

3.1. АРМнинг асосий вазифаларини жорий этиш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ахборот-коммуникация    технологиялари    асосида    фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмат кўрсатишни ташкил этади;

фойдаланувчиларнинг ахборот олишга бўлган қизиқиш ва эҳтиёжларини ўрганиш асосида турли ташувчилардаги ахборот-кутубхона ресурсларини такдим этади;

кириб бориш очиқ бўлган маълумотлар базаларидан фойдаланиш, илмий-таълимий нашрларнинг электрон версияларини кўриб чиқиш ишларини ташкил этади;

илмий тадқиқот, таълим, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ва ҳоказолар билан боғлиқ ахборотларни олиш эҳтиёжларини қаноатлантиради;

ахборотнинг анъанавий ва ноанъанавий ташувчиларидаги ахборот-кутубхона фондини комплектлайди;

электрон кутубхона фондини Интернетдан олинган ахборот ресурслари билан, шунингдек муассасалар ва ташкилотлар томонидан яратилаётган ахборот ресруслари билан тўлдириб боради;

электрон каталогни, маълумотларнинг тўла матнли базаларини шакллантиради;

йиғма электрон каталогларни шакллантиришда иштирок этади;

ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш, ишловдан ўтказиш, жойлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланишни амалга оширади;

маълумотнома излаш аппарати: каталоглар, картотекаларни ташкил этади ва юритади;

ўз-ўзини ўқитиш (масофадан туриб таълим олишни қўшган ҳолда) кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради;

фойдаланувчиларга таълим жараёнини ташкил этишда (видеофильмлар, CD, DVD-дисклар ва бошқаларни кўришга) ёрдам беради;

белгиланган тартибда аҳолининг кенг қатламларини ресурсларидан фойдаланишини таъминлаган ҳолда республика илмий-таълимий тармоқ «ZiyoNET»га уланади;

ходимлар ва фойдаланувчиларнинг касбий лаёқатини, малакасини оширишга ёрдам беради;

жорий ахборот бериш ишларини амалга оширади (ахборот кунлари, янги келиб тушган адабиётлар ва эълон қилинган ишлар шарҳлари);

шахснинг умумий ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган оммавий тадбирларни ташкил этади;

маданий, таълим, ахборот дастурлари ва лойиҳаларини  ҳамда бошқа дастурлар эса лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун таълим, илмий муассасалар ва архивлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, миллий маданият марказлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиради;

ахборот-кутубхона ресурсларини айирбошлаш орқали ахборот-кутубхона муассасалари билан ўзаро алоқани амалга оширади.

3.2. АРМ махсус ваколатли давлат органи ва умумтаълим муассасаси раҳбарияти билан келишилган ҳолда АРМдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлайди, ахборот-кутубхона фондлари ва бошқа ахборот-кутубхона ресрусларини сақлаш ва улардан фойдаланиш режимини, шунингдек, уларга кириб бориш тартибини ўрнатади.

3.3.      АРМ республика аҳолисига, бошқа давлатлар фуқароларига ўз ахборот-кутубхона фондларининг умумочиқлигини ва уларнинг таркиби ҳақидаги ахборотнинг тўлиқлигини кафолатлайди.

3.4.      АРМ фондларидан ўқув залларида, маълумотнома аппаратидан фойдаланиш, шунингдек, ахборот манбаларини излаш ва танлашда маслаҳат ёрдами бериш бепул амалга оширилади.

3.5. Ноёб ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларининг бут сақланишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, АРМдан фойдаланиш Қоидалари билан кўзда тутилган бошқа ҳолатларда АРМнинг ахборот-кутубхона фондларидан фойдаланишга чекловлар белгиланиши мумкин. АРМда фойдаланиши чекланган ахборот-кутубхона ресурсларининг мавжудлиги ҳақидаги ахборот ўта очиқ жойда бўлади.

  1. АРМларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

АРМ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

4.1.Ўзбекистон Реслубликасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги  Қонуни моддаларида ва мазкур низомда кўрсатилган вазифаларга мувофиқ ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш шакл, восита ва методларини жорий этиш;

4.2. Ахборот-кутубхона фондини нашрлар ва бошқа хил ахборот-кутубхона ресурсларини сотиб олиш, уларга обуна бўлиш, шунингдек айирбошлаш, қайтармаслик шарти билан олиш, жумладан ҳадя сифатида қабул қилиш ҳисобига комплектлаш;

4.3. Ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш, ишловдан ўтказиш, жойлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тартиби ҳақидаги Низомга мувофиқ ахборот-кутубхона ресурсларини чиқариб ташлаш ва жорий этиш;

4.4. Давлат органининг махсус ваколатга эга бўлган кишиси ва таълим муассасаси раҳбарияти билан келишиб АРМ таркиби, штатлар жадвали ва ундан фойдаланиш Қоидаларига ўзгартиришлар киритиш;

4.5. Таълим муассасаси ошириш институти сарф-харажатларини тузишда иштирок этиш;

  • АРМ ходимларининг лавозим маошларига устамалар ва қўшимча тўловларни; ходимларни мукофотлаш тартиби ва миқдорларини белгилаш;
  • Таълим муассасаси ва унинг таркибий бўлинмаларидан АРМ олдига қўйилган асосий вазифаларни ҳал этиш учун зарур материаллар ва маълумотларни олиш;
  • Ахборот-коммуникация технологиялари асосида вақтинчалик тасдиқланган нархлар прейскурантига биноан пуллик ахборот-кутубхона хизматларини тақдим этиш;
  • Ахборот-билиографик фаолият масалалари бўйича илмий конференциялар, кенгаш ва семинарларда бевосита қатнашиш;

4.10.      Ахборот-билиографик фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, умумий манфаатларни ҳимоя қилиш  мақсадида бирлашмалар тузиш ва иштирок этиш.

АРМ қуйидагиларни бажариши мажбур:

            4.11. Фойдаланувчиларнинг АРМдаги истаган тоифа ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишларини таъминлаш;

4.12. Фойдаланувчиларнинг ўз эҳтиёжларига мос тарзда ахборотни эркин танлаб олишлари учун шароит яратиш;

            4.13 Фойдаланувчиларга кўрсатиладиган хизматларнинг, шу жумладан пуллик хизматларнинг рўйхати ҳамда уларни кўрсатиш шартлари ҳақида ахборот бериш;

          4.14 Сўралаётган ахборот-кутубхона ресурсларининг мавжудлиги хақида ахборот бериш;

4.15. Ахборот-кутубхона фондининг бут сақланиши учун жавоб бериш.

  1. АРМ бошқаруви, таркиби ва штатлари

 

5.1. АРМни бошқариш ишлари Ўзбекистон Реслубликасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги  Қонуни ва мазкур низомга мувофиқ амалга оширилади.

5.2. Мустақил юридик шахс саналмиш АРМ директори (мудири) тегишли идора раҳбарияти томонидан махсус

ваколатли давлат органи (ёки унинг жойлардаги вакили) билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва озод этилади.

5.3. Таълим муассасасининг таркибий бўлинмаси саналмиш АРМ директори (мудири) таълим муассасасининг раҳбарияти томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

5.4. АРМ директори (мудири) олий касбий маълумотта эга бўлган ва ихтисоси бўйича камида 5 йил иш стажига эга бўлган мутахассислардан, меҳнат шартномаси (контракти) бўйича тайинланади;

5.5.      АРМ мудири АРМ фаолиятини ташкил этиш бўйича қуйидаги функция ва вазифаларни бажаради:

АРМнинг кутубхоначилик фаолияти учун тўлиқ жавоб беради;

ўз лаёқати доирасида АРМнинг барча ходимлари учун мажбурий фармойиш ва кўрсатмалар чиқаради;

таълим муассасаси раҳбарияти билан келишилган ҳолда ходимларни шартнома (контракт) асосида ишга олади ва лавозимидан озод қилади;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ мукофотлаш ёки маошдан ушлаб қолиш чораларини кўради, рағбатлантириш характеридаги устамалар, қўшимча тўловлар ва бошқа тўловлар  тури ва миқдорини белгилайди;

ўз лаёқати доирасида АРМ номидан иш кўриб, ишончномасиз унинг манфаатларини ифода этади;

махсус ваколатли давлат органи ва таълим муассасаси директори билан келишилган ҳолда АРМ таркибига, штатлар жадвалига, АРМдан фойдаланиш қоидаларига ва АРМнинг бошқа норматив ҳужжатларига ўзгартишлар киритади;

ишлаб чиқариш ва ижтимоий вазифаларни ҳал этиш учун ахборот-кутубхона ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайди, АКМнинг моддий-техника базасини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, фойдаланувчилар ва ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирларни амалга оширади;

қонунчилик ва мазкур Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

5.6.      Ахборот-ресурс марказларини малакали кадрлар билан тўлдириш иши “Ходимлар ва ишчи касблари лавозимларининг соҳавий тарификациялаш маълумотномаси” ва “Ходимлар ва ишчи касблари асосий лавозимларининг классификатори”га мувофиқ танлов асосида бажарилади;

  • Республика ахборот-кутубхона муассасалари, таълим муассасасининг илмий ва ўқув бўлимлари билан ўзаро алоқада ишларни амалга ошириш учун АРМ қошида маслаҳат органи сифатида ахборот-кутубхона кенгаши тузилади, унинг таркиби АРМ директори (мудири)нинг тақдим этишига кўра таълим муассасасининг директори томонидан тасдиқланади
  • АРМнинг ишига замонавий методларни жорий этиш мақсадида махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ва АРМ штатлари доирасида АРМ таркибига ўзгартиришлар киритиш мумкин.

5.9.      АРМдаги бошқарув ва асосий ходимлар сони тасдиқланган таълим муассасаси АРМ намунали штатлари асосида белгиланади

                           

  1. АРМ мулки ва маблағи

 

Таркибида АРМ бўлган таълим муассасаси раҳбарияти индексацияни ҳисобга олган ҳолда кафолатли равишда молиялашни таъминлайди, уни амалдаги меъёрларга кўра уларни зарур хизмат ва ишлаб чиқариш хоналари, компьютер жиҳозлар, нусха кўчириш ва кўпайтириш ҳамда ташкилий техника, шунингдек, керакли товар-моддий заҳиралар ва қоғоз билан таъминлайди.

  • АРМ директори (мудири) таълим муассасасининг АРМ сарф-харажатлари қисмидаги сарф-харажатлар сметасини тузишда қатнашади.
    • АРМ таълим муассасасининг сметасида пуллик хизматлар кўрсатиш, ҳомийлик ёрдами, лойиҳалар фаолияти, топширилган макулатура ҳисобига ишлаб топилган пул маблағларини жамғариш ва мақсадли сарфлаш учун бюджетдан ташқари ҳисобга эга бўлиши мумкин.

 6.4.  АРМнинг топширилган макулатурадан келиб тушган пул маблағлари АРМнинг ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш учун сарфланади

  1. АРМни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш

7.1. АРМни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш ишлари Ахборот-кутубхона муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби ҳақидаги Низомга  мувофиқ амалга оширилади.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.