“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида давра суҳбати ўтказилди

467

 Глобаллашувнинг авж олиши шароитида миллий маънавиятимизга нисбатан ташқаридан ва ичкаридан хавф-хатарлар кучайгандан кучаймоқда. Бугун бизда унинг олдини олишнинг барча имкониятлари мавжуд, фақат уларнинг самарали фойдаланиб, миллий маънавиятимизнинг хавфсизлигини таъминлаш ва унинг барқарор ривожланишини умуммиллий вазифа даражасига кўтара олишимиз зарурлигини барча миллатдошларимиз англаб етишига боғлиқ.

     Ўзбекитон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини  ошириш ва соҳани риивожлантириш янги босқичга кўтариш тўғрисиа”ги ПҚ-3160-сонли қарори ижросини таъминлаш, дунёда юз бераётган мураккаб гиосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиб бориш, терроризм ва диний экстремизм, ақидапараслик,сепаратизм, одам савдоси, “Оммавий маданият”, наркомания ва бошқа тахдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб боришга қаратилган маънавий-маърифий ишларни янада ошириш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида  Навоий вилоят ҳокимининг № 07-01/661 сонли  манзилли дастури, халқ таълими бошқармасининг 01-2274 сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида  2019 йил 22 август куни вилоят Ахборот – ресурс марказида вилоят Маънавият ва маърифат бўлими, Ўзбекистон  Мусилмонлар идораси вилоят  вакиллиги ҳамда Кармана туман Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

  Давра суҳбатини вилоят Ахборот-ресрс маркази директор ўринбосари Ш Боқиева кириш сўзи билин очиб берди. Шундан сўнг Навоий шаҳар бош имом хатиби Дилшод Эргашов  Исломдаги ақидапарастлик, ақидапарасликнинг кенг тарқалган кўринишлари, терроризмнинг салбий оқибатлари  каби фикрларни билдириб ўтиди. Кармана туман Ички ишлар бўлими терроризм ва экстримизмга қарши кураш бўлими ходими Ойдин Ҳакимов сиёсий ва диний экстримизм, террорчилик, қўпорувчилик ҳодисалари,  террорнинг илдизига  зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, қотиллик каби ҳаракатларга асосланган, қонститутцион тизимга қарши қаратилган сиёсий курашнинг энг ноқобил услублари, экстиримизм ва терроризмнинг ўхшашлиги ҳақида ўз маърузасида гапириб ўтди. Вилоят Маънавият ва маърифат бўлими бош мутахасиси Малоҳат Мансурова ҳар бир инсон оиланинг ўзидаёқ ёшлигидан бошлаб маънавиятнинг манбаларидан озиқланиши, оилада ота-онанинг ўрни, бошқа оила аъзолари билан муносабати, оилаларда сақланиб қолган урф одатлар анъаналар, ёшларни тарбиялаб, жамиятда ўз ўрнини топиши ҳамда бешта муҳим ташаббуснинг тўринчи ташаббуси Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган  сўзлари ҳақида давра қатнашчиларига сўзлаб ўтди. Давра суҳбати якунида тингловчилар томонидан мавърузачиларга  мавзулар юзасидан  саволлар  берилди. Давра суҳбатини вилоят Ахборот-ресурс маркази ходими Ойдин Бозорова олиб борди. Дара суҳбатига 30 нафар томошабин иштирок этди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.