Вилоят ахборот-ресурс маркази тадбирлар залида “маънавият соати” бўлиб ўтди “Маънавият соати”ни вилоят Ахборот-ресурс маркази директори Р Ризаева очиб берди ва кун тартибидаги мавзулар билан таништирди.

477

Вилоят ахборот-ресурс маркази тадбирлар  залида “маънавият соати” бўлиб ўтди  “Маънавият соати”ни   вилоят  Ахборот-ресурс маркази директори Р Ризаева очиб берди ва  кун тартибидаги мавзулар билан таништирди.

            Кун тартибидаги биринчи мавзу бўйича   вилоят Ахборот-ресурс маркази маънавий ва маърифий ишлар бўйича масъул ходими  Л.Турсунова  сўзга чиқиб, Президентимизнинг  Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз  йиллигига бағишланган тантанали маросимида   бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўйганини, мамлакатимизни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонун устуворлигини таъминлаш асосида Ўзбекистоннинг янги, демократик қиёфаси

яратилаётганлиги бу борада Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”деган устувор ғоя биз учун дастуриламал бўлиб хизмат қилиб  келинаётганлиги,    давлатимиз, эл-юртимизнинг салоҳияти ва куч-қудратига таяниб, табиий бойликларимиздан оқилона фойдаланиб, биз ўз олдимизга қўйган ана шундай мақсадлар сари изчил қадам қўйиб бораётганлигимиз тўғрисидаги фикрларини тингловчиларга етказди.

            Кун тартибидаги иккинчи мавзу бўйича вилоят Ахборот-реурс маркази ходими О.Бахронова ҳамда Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғини Хотин-қизлар билан ишлаш,  оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахасис Р Зиядуллаева маъруза қилди. Улар  ўз маърузаларида маҳалла-Ўзбекистонда маҳмурий ҳудудий бирлиги,     маҳалла тарихи қадим замонларга бориб тақалаши, “Маҳалла” атамаси арабча сўздан олинган бўлиб, “ўрин-жой” деган маънони англатганлиги. у турли минтақаларда маҳаллот (жой), гузар, жамоа, элат, элод номларда аталиб келинганлиги ҳақидаги   маълумотлар бериб ўтди.

       Кун тартибидаги учинчи масала   ҳафта давомида рўзномаларда чоп этилган Президент Қарор  ва Фармонлари, маънавий-маърифий, сиёсий янгиликлар   вилоят Ахборот-ресурс маркази ходими Ю.Ҳамраева томонидан   ўқиб эшиттирилди.

 

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.