Вилоят Ахборот-ресурс маркази Кармана туман Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг ўттиз йиллиги муносабати билан “Тил –миллат кўзгуси” мавзусида давра суҳбат ўтказилди

483

   Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарорида “Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадрият” экани алоҳида таъкидлаб ўтилган. Дарҳақиқат, тил – миллат тафаккурининг бебаҳо хазинаси, улкан бойлиги сифатида ижтимоий ҳаётда муҳим аҳамият касб этади.

  Давра суҳбатини Кармана туман Тиббиёт бирлашмаси  Саломатлик маркази маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходим Ҳ.Файзиева  ўз кириш сўзи билан давра сухбатини очиб берди, даврага йиғилганларни  ушбу қутлуғ  байрам билан табриклади. Тадбирда Кармана туман Тиббиёт бирлашмаси болалар  касалликлари бўлими ҳамширалари, Вилоят ахборот-ресурс маркази электрон-ретрокаталог ташкил этиш ва сақлаш бўлими ходими Г.Иззатова, Кармана туман Қизил яримой ташкилотидан қатнашганлар томонидан “Давлат тили ҳақида”ги шеърларни  давра иштирокчиларига ифодали ўқиб бердилар. Ҳ. Файзиева томонидан “Тил-миллат тафаккурининг бебаҳо хазинаси” номли маърузасини тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирди. Вилоят Ахборот-ресурс маркази Электрон-ретрокаталог ташкил этиш ва сақлаш бўлими томонидан “Тил –миллат кўзгуси” мавзусидаги слайд  ҳамда китоблар кўргазмаси  ташкил қилинди. Ўтказилган давра суҳбатига   50  нафардан ортиқ   Кармана туман тиббиёт бирлашмаси  шифокор ва ҳамширалари иштирок этди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.