483

Навоий вилоят Халқ таълими бошқармаси Ахборот-ресурс марказида “Ёш китобхонлар” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилганлиги тўғрисида

                           Тафаккурнинг толмас қанотлари китоб.

                          Китоблар-инсоният фикр дурдоналарини

                          тўплаб авлодларга  етказади.

                                                                                                     Ойбек

                                                                                                    

Бугунги кунда мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу борада жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга,  хусусан,  халқимиз,  айниқса ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда,она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини шакллантириш ҳамда  Халқ  таълими  вазирлигининг  2019 йил 26 апрелдаги 114-сонли буйруғи, Халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 26 апрелдаги 78-сонли   буйруғи ижросини таъминлаш  мақсадида  2019 йил  3 июль куни вилоят Ахборот-ресурс марказининг тадбирлар залида “Ёш китобхонлар” Республика  кўрик-танловининг  вилоят  босқичи  Низом  асосида  ўтказилди.

 “Ёш китобхонлар” кўрик-танловининг вилоят босқичида туман, шаҳар босқичида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган китобхон жамоалар иштирок этиб иккита шарт бўйича беллашдилар. “Ёш китобхонлар” жамоаларининг чиқишларини  ҳакамлар  ҳайъати белгилланган тартибда  одилона баҳолаб бордилар.

  “Ёш  китобхонлар”  Республика  кўрик-танловининг  вилоят  босқичи натижалари  ҳайъат  аъзолари  томонидан  қуйидагича  эълон  қилинди.

1-ўринни Қизилтепа тумани “Зиё нур” жамоаси ўзининг зукколиги ва билим салоҳияти билан      73  баллни  қўлга  киритди.

 

2-ўринни  Хатирчи туман “Ёш китобхон”  жамоаси  70 баллни қўлга киритди.

3-ўринни  Навоий шаҳар “Навоий гавҳарлари”  жамоаси  ҳамда Кармана тумани  “Зиё” жамоалари  50 баллни эгалладилар.

Танлов иштирокчиларига вилоят ахборот-ресурс маркази маъмурияти томонидан  ДИПЛОМлар, фаол иштирок этган жамоаларга “Энг фаол жамоа”, “Энг ёш китобхон” номинациялар ва Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

“Ёш китобхонлар” кўрик-танловининг Республика босқичига иштирок этиши учун  Қизилтепа туман  “Зиё нур”    жамоаси  тавсия этилади.

 

АРМ ходими                                             О.Бахронова

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.