Вилоят Болалар кутбхонаси ходимлари томонидан фойдаланувчиларга масофадан туриб хизмат кўрсатилди

385

Ҳаммамизга маълумки, бутун жаҳон пандимияси бўлган COVID-19 каронавирус инфекцияси олдини олиш мақсадида Давлатимиз раҳбари томонидан қатор ишлар амалга оширилди. Китобхонлар ҳамда ўқувчи-ёшларни карантин даврида бўш ўтирмасликлари учун онлайн дарслар ташкил этилди. Навоий вилоят Болалар кутубхонаси ходимлари томонидан фойдаланувчилар учун китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда кенг тарғиб қилиш мақсадида, куутбхоналарга келолмаслиги сабабли онлайн гуруҳлар ташкил этилиб, масофадан туриб хизмат қилиш ташкил этилди. Ташкил этилган  онлайн гуруҳларга хизмат кўрсатиш мақсадида “Китоб-маънавий бойликларимиз” мавзусида маълумотлар, 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан видеоролик, шеърлар, ҳикоялар, ўзбек, рус, чет эл ёзувчи ва шоирларининг шеърлари, ҳаёти ва ижоди, фаолияти тўғрисида маълумотлар, 21-май Ўзбекистон кутубхоначилари куни муносабати билан “Зиё улашганга не етсин” мавзусида видеоролик, 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Табассуми беғубор, орзулари бир олам” мавзусида видеоролик, 5-май Ўзбекистон Халқ артисти, ўзбек театр актёри Раззоқ Ҳамроев (1910-1951) таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан услубий тавсия,  фаол китобхонлар томонидан тайёрланган видеороликлар, ёд олган шеърлари, дарс жараёнлари ёритилиб келинди. Бундан ташқари гуруҳ фойдаланувчилари томонидан сўралган барча  китобларнинг аудио ҳамда электрон шакллари, рефератлар, иншо учун мавзулари, дарслик, тест, қизиқарли савол-жавоблар, кичик ёшдаги ўқувчиларга ақлни чархлаш машқлари, чизмалар, ҳикоя, эртаклар тақдим этилди.

Comments are closed.