Навоий вилоят Болалар кутубхонасида “Китобхонлар байрами” доирасида “Китобим-офтобим” китоб ҳафталиги кунларида 4-синф ўқувчилари ўртасида беллашув ўтказилди.

398

Навоий вилоят Болалар кутубхонасида  “Китобхонлар байрами” доирасида “Китобим-офтобим” китоб ҳафталиги кунларида 4-синф ўқувчилари ўртасида “Китоб бебаҳо хазина” мавзусида беллашув ўтказилди. Беллашувда ўқувчилар 2 та гуруҳга бўлиниб 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Ўқувчиларнинг қандай китоблар ўқишга қизиқишини аниқлаш мақсадида “Мен қандай китоблар ўқишни яхши кўраман?”  мавзусида анкета  сўровномаси тўлдирилди. Ўтказилган анкета сўровномасида китоб болалар ҳаётида қандай ўрин тутиши аниқланди.  Тадбир сўнгида “Китобим-офтобим” китоб ҳафталиги кунларида фаол иштирок этган ўқувчилар Навоий вилоят Болалар кутубхонаси томонидан “Ташаккурнома” билан тақдирланди.

Comments are closed.