Ўзбекистон Халқ шоираси Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллигига бағишлаб, “Шарқ аёлининг ақлу закоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

367

Ўлкамизга кўкламойим шунчаки кириб келмайди. У “Ўзбекнинг Зулфияси” хотирасини олиб келади. Баҳорнинг илк куни шеъру мушоирадан, бахру байтдан, яна Зулфияхонимнинг таваллуд санасини нишонлашдан бошланади. Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия бахт ва баҳор, тоза туйғулар куйчиси, дея бежиз айтилмайди. Зулфия шеърияти меҳр-муҳаббат ғояларига йўғрилгани, самимийлиги билан тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга, Ватанни ардоғлашга чорлайди.

Шу муносабат билан 2020-йил 3-март куни  “Китобхонлар клуби” аъзолари билан биргаликда Ўзбекистон Халқ шоираси Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллигига бағишлаб, “Шарқ аёлининг ақлу закоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб  ўтди. Ҳалқимиз иззатига сазовор бўлган шоиранинг хотираси абадийдир. Чунки унинг издошлари бисёр. Шундай экан ушбу давра суҳбатини кўтарингки руҳда ўтказиш мақсадида Зулфияхоним шеърларидан наъмунали ўқиш орқали бошланди.  Давра суҳбати давомида Зулфияхонимнинг ҳаёти ва ижоди юзасидан маъруза ўқиб эшиттирилди. “Зулфияхоним вафо ва садоқат тимсоли”  мавзусида кўргазма чиқарилди. Ўқувчилар томонидан Ўзбекистон ҳукумати атоқли шоиранинг маданиятимиз тараққиётидаги катта хизматларини эътиборга олиб Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилганлиги, Тошкентдаги майдонлардан бирига Зулфия хайкали ўрнатилганлиги, кўчалардан бирига эса Зулфия номи берилганлиги, Зулфия номидаги давлат мукофоти 1999 йил 10 июнда эълон қилинган бўлиб беш йўналишда; Адабиёт, спорт, маданият, таълим ва фан йўналишлари буйича  берилиши каби маълумотлар айтилди ва савол- жавоб тарзида янада қизиқарли ўтказилди.

Давра суҳбатида жами 13 нафар ўқитувчи  иштирок этди.

Comments are closed.