Ислом Оламининг Энг Машҳур Авлиёларидан Бири, Нақшбандия Тариқатининг Асосчиси, Ҳадис Илмининг Султони Хожа Баҳоуддин Нақшбанд Таваллудининг 700 Йиллиги Ҳамда Буюк Аллома, Ёзувчи, Жамоат Арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий Таваллудининг 145 Йиллигига Бағишлаб Ўтказилган Тадбирлар Тўғрисида

400

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлис Мурожаатномасида  белгилаб берилган вазифалар ишросини таъминлаш ҳамда таълим муассасаларида ислом оламининг энг машҳур авлиёларидан бири, нақшбандия тариқатининг асосчиси, шарқ халқлари тафаккури тараққиётига ката ҳисса қўшган аллома Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ва буюк аллома, ёзувчи, жамоат арбоби, ўзбек драматургиясининг асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудийларнинг бой адабий ижодий меросини ўрганиш ва тарғиб этишни кенг йўлга қўйиш ўқувчи-ёшлдарнинг қалби ва онгига улуғ мутаффаккирлар асарларининг мазмун-моҳиятини, бадиий хусусиятини, тарбиявий аҳамиятини чуқур сингдириш ҳамда улар таваллуд топган кунларини юксак савияда нишонлаш мақсадида Навоий вилоят халқ таълими бошқармаси буйруғига асосан Болалар кутубхонасида тадбирлар режаси шлаб чиқилди. Режа асосида 2020 йил 14 февраль куни вилоят Болалар кутубхонаси ката ва ўсмир ёшдаги китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими Кармана туман 15-умумтаълим мактаб ўқувчилари билан ҳамкорликда Ҳожа Баҳовуддин Нақшбанд ҳазратларининг 700 йиллиги ҳамда жамоат арбоби Маҳмудҳўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллиги муносабати билан “Ҳадис илмининг султони” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида мактабнинг 6-синф ўқувчилари иштирок этишди. Давра суҳбатида Баҳовуддин Нақшбанд ҳазратлари Нақшбандия тариқатининг асосий усули суҳбат, ҳазрат валий инсон, улуғ руҳоний мураббий, кўпдан-кўп покиза ҳислатли одамларни тарбиялаганлиги, янги силсилани вужудга келтирган зот, шунга қарамай, ниҳоятда камтарона ҳаёт кечирганлиги, тақво, ҳалоллик, ҳақгуйлик, адолат пешаликда намуна бўлганлиги, суҳбат орқали инсон қалбига кириб бориши ҳамда Маҳмудҳўжа Беҳбудийнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида сўз юритилди. Суҳбат давомида ўқувчилар Ҳожа Баҳовуддин Нақшбанд ҳазратлари, Маҳмудхўжа Беҳбудий тўғрисида кўпроқ билим олдилар.   Вилоят Болалар кутубхонаси мактабгача ва кичик ёшдаги китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими фаол китобхонлари иштирокида Хожа Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигига бағишлаб  “Ҳазрати Нақшбанд” мавзусида овозли ўқиш ўтказилди. Овозли ўқиш давомида болларга Хожа Баҳоуддин Нақшбанд–ислом оламининг энг машҳур авлиёларидан бири эканлиги, Нақшбандия тариқатининг асосчиси, халқ орасида Баҳоуддин, Баҳоуддинжон, Хожа Баҳоуддин, Баҳоуддин Балогардон, Хўжайи Бузрук, Шоҳи Нақшбанд номлари билан ҳамма ҳур бўлганлиги, унинг отаси ҳам, бобоси ҳам Муҳаммад исмида юритилганлиги  ҳақида кенг тушунчалар билан айтиб ўтилди. Болалар кутубхонаси  Илмий услубият бўлими томонидан Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллигига бағишлаб “Буюк маърифат адиби” ҳамда ҳадис илмининг султони Хожа Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигига бағишлаб “Диннинг ҳожаси, шоҳи Нақшбанд” мавзуларида услубий тавсиялар тайёрланди. Шу билан бир қаторда Янги ахборот технологиялар бўлими. Интернет синфи ходимлари томонидан буюк алломаларимиз ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар олиниб, вилоят Болалар кутубхонаси ахборот базасига жойланди ҳамда шу бўлим томонидан слайд тайёрланиб фойдаланувчиларга етказилди. Ахборот-библиография ва ахборот ўлкашунослик бўлими томонидан  алломаларимиз ҳаёти ва ижодига бағишлаб мавзули картотека ташкил этилди. Электорон-ретрокаталог ва сақлаш бўлими томонидан ташкил этилган кўчма кутубхоналарга  буюк мутаффаккир ва алломаларимизнинг асарларининг мазмун-моҳияти, бадиий хусусияти, тарбиявий аҳамиятини чуқур сингдириш ишлари кенг тарғибот қилинди. 

Comments are closed.