Вилоят Ахборот-ресурс маркази ва Кармана туман Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Давлатининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишлаб, “Ислом Каримов-Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг асосчиси”мавзусида тақдимот ўтказилди

458

     2019-йил 28-январь куни  Кармана туман Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишлаб, “Ислом Каримов-Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг асосчиси” мавзусида тақдимот ўтказилди. Тақдимотни Кармана туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Базаров Бахтиёр Яхшиликович ўз кириш сўзи билан тақдимотни очиб берди. Тадбир бошида Вилоят Ахборот-ресурс маркази Электрон-ретрокаталог ташкил этиш ва сақлаш бўлими бош кутубхоначиси Н.Хамраева “Сиз доимо қалбимизда мангу яшайсиз” номли маърузасни тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирди. Ундан сўнг Янги ахборот технологиялари бўлими мухандис-электрончиси Ю.Хамраева томонидан “Ислом Каримов-Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг асосчиси” мавзусидаги слайд тақдимотини барча тадбир иштирокчиларига  намойиш этди, шу бўлим ходимлари Пўлатова Мавлуда ва Мухандис-электрончиси Нарзуллаева Мухайёлар томонидан “Ислом Каримов-Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақилллигининг асосчиси” мавзусида китоб кўргазмасини ташкил этди.

      Кармана туман Тиббиёт бирлашмаси маънавий маърифий ишлари бўйича масъул ходим Файзиева Ҳикоят Биринчи Президентимиз хотирасига бағишлаб ёзилган шеърни барча тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирди.

    Ўтказилган тақдимотда   51  нафардан ортиқ   Кармана туман тиббиёт бирлашмаси  Врач ва ҳамширалари иштирок этди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.