“Туман, шаҳар Ахборот-ресурс марказларида сифат кўрсаткичларини аниқлаш формулалари” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди

445

          Кутубхоначилик касб маҳорати кутубхоначи ходимларининг ўз-ўзини касбий тарбиялаш ва малакаларини ошириш билан узвий боғлиқдир. Бунинг учун улар ўз малакалари даражасини ўстиришлари, қобилиятларини такомиллаштиришлари даркор. Кутубхоначи кутубхона фондини бойитишдан ташқари, кутубхоначилик-библиографик саводхонлигига ҳам эга бўлиши алоҳида аҳамият касб этади.

       Вилоят Ахборот-ресурс маркази ходимларининг касбий билимларини ошириш ва кенгайтириш мақсадида 2019 йил 15 январда “Устоз шогирд”ойлик режалари ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган режада мавзулар киритилиб масъул ходимлар беркитилди.

       2019 йил 23 январь куни вилоят Ахборот-ресурс маркази ходимлари ўртасида Туман, шаҳар Ахборот-ресурс марказларида сифат кўрсаткичларини аниқлаш формулалари”мавзусидакутубхоначилик дарси ташкил этилди.

Илмий услубият бўлим мудири Ш. Ашурматова мавзу юзасидан слайд усуслида маъруза қилди. Маъруза давомида кутубхоналарда аҳолини кутубхонага жалб этишни аниқлаш учун китобхон сони фоизга  кўпайтириш, аҳоли сонига тақсимлаш ҳамда фондни айланишини аниқлаш учун берилган адабиётлар сонини чиқариш тўғрисида қўйидаги формулалар асосида келиб чиқиши бўйича тўлиқ маълумот берди.

       Кутубхоначилик дарси жараёнида мавзу юзасидан ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

“Устоз шогирд” усулида ташкил этилган кутубхоначилик дарсида 30 нафар мутахассис ходимлар иштирок этишди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.