“Китобхонлик эҳтиёжга айлансин”

415

         2019 йил 22 – январь куни соат 10-30да ВАРМ ҳамда Кармана тумани 5-умумий ўрта таълим мактабининг 8Б синф ўқувчилари ва ўқитучилари билан ҳамкорликда “Китобхонлик эҳтиёжга айлансин” мавзусида овозли ўқиш бўлиб ўтди. Овозли ўқишни мактабнинг Иқтисод фани ўқитувчиси  Гулчеҳра Муҳаммадиева ўзининг “Китоб ўқишни маданияти” ҳақидаги маърузаси билан  овозли ўқишни очиб берди. Шундан сўнг овозли ўқишни Вилоят Халк таълими Ахборот ресурс маркази  Катта ва ўсмир ёшдаги китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими бош кутубхоначиси Зилола Раззоқова “Китобхонлик эҳтиёжга айлансин” мавзусидаги маъруза билан тадбирни давом эттирди. Мактаб кутубхоначиси Санобар Ибрагимова ҳамда ўқувчилардан Баҳром Бозоров, Ашурали Ризақуловлар инсонни маънавият, маърифатга етаклашда китоб мутолааси жуда муҳимлиги, шунинг учун ҳар бир касб эгаси, ёшидан қатъий назар, билимлар манбаи бўлган китоб ўқиши лозимлиги ҳамда китоб кундалик турмушимизда, инсонийлик фазилатларини намоён этишда, иш ва ўқиш жойларидаги муаммоларни ҳал қилишда катта ёрдам беришини айтиб ўтдилар.

         Ўқувчилар томонидан китоб ҳақидаги шеъру-мақоллари, доноларнинг ҳикматли сўзлари,  китобни севиб мутолаа қилишларини  яна бир бор исбот қилди. Овозли ўқишга 25 нафар ўкувчи ва ўқитувчилар  иштирок этишди.

 

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.