Навоий вилоят Ахборот-ресурс марказида 14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган тадбирлар

446

     Бугунги ёшларимиз мустақил ватанимизнинг посбонларидир. Биз навқирон авлод вакилларини баркамол, етук кишилар қилиб вояга етказсак, уларнинг ҳар бирида ор-номус, миллий ғурурни изчил шакллантириб борсак, ватанимиз шунчалик қудратли давлатга айланади. Ватанни, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя  қилиш, ватанпарвар бўлиш, содиқлик, фидойилик туйғуларини ҳис этиб яшаётган ёшларимиз мустақил юртимизнинг келажагидир. Биз қўлга киритган бундай ютуқлар билан муқаддас юртимизда яшаётган, миллати, дини ва эътиқодидан қатъий назар, ҳар бир инсон ҳақли равишда фахрланса арзийди. Тинчлик бебаҳо неъмат. Уни сақламоқ, авайламоқ, керак бўлса бу йўлда жон фидо қилиш шу заминда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Таъкидлаш жоизки, осуда ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз, азиз болажонларимизнинг қувноқ кулгуси, ота-оналаримизнинг фаровон умр кечириши юртимиздаги барқарорлик-тинчлик туфайлидир. Барча жойларда “Ватан ҳимоячилари куни” тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Вилоят Ахборот-ресурс марказида ҳам  14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Режада белгиланган “Мард ўғлонлар-Ватан таянчи”, “Ватан ҳимояси-муқаддас бурч”, “Мард ўғлонлар-эл таянчи” мавзуларидаги тадбирлар  Навоий шаҳар  Баркамол авлод болалар маркази,  Кармана туман    6-умумий ўрта таълим мактабларида ҳамкорликда  ўтказилди.

   “Мард ўғлонлар-Ватан таянчи” мавзусидаги бадиий кеча Навоий шаҳар Баркамол авлод болалар маркази билан ҳамкорликда ўтказилди. Тадбирни инглиз тили тўгараги ўқитувчиси Н.Йўлдошева кириш сўзи очиб  берди ва барчани байрам билан табриклади. Вилоят Ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан “Ватан ҳимояси-муқаддас бурч” мавзусида маъруза ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг тугарак аъзолари томонидан Ватанни мадҳ этувчи кўй ва қўшиқлар  “Аскар”  номли  саҳна  кўринишлари  намойиш  этилди. 

 Кармана туман 6-умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда “Мард ўғлонлар-эл таянчи” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат давомида ўқувчилар  Республикамиз Қуролли кучларининг салоҳияти ва обрўси, мамлакатимиз мустақиллиги ҳамда худудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч ҳаётини ва мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик меҳнатини ҳимоя қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамияти тўғрисида маълумотга эга бўлдилар. 14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўқувчиларга  “Сенга посбонмиз Ватан” мавзусида слайд намойиш этилди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.