Навоий вилоят Ахборот-ресурс марказида “Ёшлар, вояга етмаган тарбияси оғир болалар ҳамда хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни эрта олдини олиш” мавзусида ўтказилган давра суҳбати ўтказилди

440

      Ҳар бир инсон ўзининг бўш вақтини унумли, фойдали ўтказиш учун турли воситалардан фойдаланади. Айниқса, маънавий савиясини ошириш мақсадида китоб билан ошно бўлиш, улар воситасида ҳордиқ чиқариш кишилар ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Асрлар давомида инсон китоб билан дўст бўлиб, ўзини қизиқтирган саволларга жавоб топиб келган.

      Муҳтарам юртбошимиз халқ осойишталигини  биринчи ўринга қўйди. Бугун биз эса тинчликнинг нақадар азиз эканини ҳис этмоқдамиз.

     Буюк келажакнинг ташвиши билан яшаш бугун ҳар биримизнинг муқаддас бурчимизга айланди.

     2019 йил 10 январь куни ВАРМ тадбирлар залида “Ёшлар, вояга етмаган тарбияси оғир болалар ҳамда хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни эрта олдини олиш” тўғрисида давра суҳбати ўтказилди. Жиноятчиликни бартараф этиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, унга қарши курашишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган давра суҳбатида Кармана туман Хотин-қизлар раиси Г.Шерматова, туман оила жамияти раҳбари Д.Жамилова, Ёшлар иттифоқи ходимлари, “Деҳқон” МФЙ фаоли Д.Ҳамроева ўз маърузалари билан иштирок этишди. Ушбу давра суҳбатида вилоят Ахборот-ресурс маркази ходимлари, Кармана туман Хотин-қизлар раиси Г.Шерматова, туман оила жамияти раҳбари Д.Жамилова, Ёшлар иттифоқи ходимлари, вояга етмаган тарбияси оғир болалар, “Алишер Навоий”, “Деҳқон”, “Фарҳод”, “Кўҳна қўрғон”, “Мир Саид Баҳром”, “Гулобод”, “Каловот” МФЙ фаолларидан 104 нафар киши иштирок этишди. Хотин-қизлар раиси Г.Шерматова аёллар томонидан жиноят содир этиш ҳолатларига барҳам берилмаётгани танқид қилинди. Шу сабабли оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни атрофлича ўрганиш, аниқланган муаммоларни жойида ҳал этиш, бу жараёнда, айниқса, сектор раҳбарлари, хотин-қизлар қўмиталари ҳамда жамоатчиликнинг масъулиятини ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини гапириб, ҳаётий мисллолардан келтириб ўтди. Туман оила жамияти раҳбари Д.Жамилова, Ёшлар иттифоқи ходими, “Деҳқон” МФЙ фаоли Д.Ҳамроева жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилгани, ҳуқуқбузарликлар ўз-ўзидан содир этилмаслиги, асосий масала ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки барвақт олдини олиш, содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этиш кераклигини таъкидлаб ўтишди.

    Давра суҳбатида сўзга чиққанлар ҳудудимизда аҳолининг тинч-осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, бошқа ҳаётий муҳим масалаларни ҳал этиш бўйича кенг кўламли ҳаракатлар бошланганини таъкидлаб ўтишди.

    Шу билан бирга, барча саъй-ҳаракатларга қарамасдан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича камчиликлар ҳали кўплиги, уларни бартараф этиш ва соҳадаги аҳволни ўнглаш, маҳалла фаоллари ва бошқа жамоатчилик тузилмаларининг ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш лозимлиги таъкидланди.

    Юқоридаги ҳолатлар жа­миятда ота-оналарнинг роли­ни ошириш билан бирга ёш­ларимизнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий қарашларини юксалтиришга ҳамда қонунга итоаткорлик хулқи­ни шакллантиришга қаратил­ган тарбиявий ва ташкилий хусусиятга эга бўлган кескин­ чоралар кўриш керак эканлиги айтилди.

 

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.