30 январь Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов (1938-2016) таваллудининг 81 йиллигига бағишлаб, “Ҳаёти ибрат, хотираси муқаддас” мавзусида овозли ўқиш ўтказилди

567

30 январь Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов (1938-2016) таваллудининг 81 йиллигига бағишлаб, “Ҳаёти ибрат, хотираси муқаддас” мавзусида овозли ўқиш ўтказилди

       2019 йил 29 январ куни Навоий вилоят Ахборот-ресурс маркази ходимлари Навоий шаҳар 8-умумтаълим мактаб ўқувчилари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов (1938-2016) таваллудининг 81 йиллигига бағишлаб,  “Ҳаёти ибрат, хотираси муқаддас” мавзусида овозли ўқиш ўтказилди.

    Мустақиллигимиз шунчаки қўлга киритилгани йўқ. Буни барчамиз жуда яхши англаймиз. Айниқса, мамлакатимизнинг дунё саҳнасидан муносиб ўрин эгаллаши ҳам фақат орзудан бошқа нарса эмас. Буларнинг барчасида мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг улкан ҳиссаси, метин ирода ва матонати мужассамдир. Буюк йўлбошчимиз ғоят мураккаб, қалтис ва таҳликали вазиятда оғир қийинчиликлар ҳамда синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонимизни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган демократик давлатга айлантирди.

   Овозли ўқиш Навоий шаҳар 8-умумтаълим мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Ю.Саматова очиб берди. Овозли ўқиш давомида Навоий шаҳар 8-умумтаълим мактабнинг кутубхоначиси Н.Юсупова “Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти мустақиллигининг асосчисидир” ҳамда  ВАРМ кутубхоначиси Ф.Исроилова “Ҳаёти ибрат, хотираси муқаддас” мавзуларида маъруза қилишди. Навоий шаҳар 8-умумтаълим мактабнинг ўқувчилари Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти тўғрисида ҳамда хотирасига бағишланган  шеър, угитлардан намуналар айтишди. Овозли ўқиш баҳс-мунозарали тарзда мазмунли ўтди. Овозли ўқишда 40 нафар иштирокчи қатнашди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.