“Сиз қалбимизда мангу яшайсиз”

423

        Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов Ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклади. Буюк Йўлбошчимиз ғоят қалтис ва тахликали бир вазиятда оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай,тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди.Буларнинг барчасида мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг улкан ҳиссаси, метин ирода ва матонати мужассамдир.

      Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг масъулиятли ва серқирра фаолияти давомида амалга оширган ҳар бир ишлари, юртимизда янги жамият қуриш йўлида фуқароларимиз халқаро жамоатчилик вакиллари билан олиб борилган доимий ва самимий мулоқотлар ҳақида тасаввур уйғотишга хизмат қилади деб уйлаймиз. Ислом Каримовнинг амалга оширган хайрли ишлари, буюк хизматлари таҳсинга сазовордир. Навоий вилоят ахборот-ресурс марказида 2019 йил 30 январь куни  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Кармана туман Алишер Навоий Маҳалласи билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудига бағишлаб, “Сиз қалбимизда мангу яшайсиз” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят кенгаши девони раҳбари Б.Бобоназаров ҳаётда ҳар бир одам ўзи такрорланмас хусусиятларга эга, унинг одатлари, кечинмалари,  фазилатлари, ташқи қиёфаси, дунёни қабул қилиши-жуда шахсий ва ўзига хослиги, йиллар давомида мамлакатимизда амалга оширилган барча улуғвор, тарихий ишларнинг заминида ана шу буюк инсоннинг меҳнати самараси ётиши тўғрисида маълумот берди. Кармана туман Алишер Навоий маҳалласи ёшлар билан ишлаш бўйича раис ўринбосари З.Носирова бугунги кунда ёшларимиз жисмоний соғлом ўсиши, замонавий билимларга эга бўлиши, малакатимизда баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун барча имконият ва шароитлар яратилганлиги  ана шу шароитлардан унумли фойдаланиб юртимизга керакли фарзандлар бўлиб вояга етишишларини таъкидлаб ўтди. Ахборот-ресурс маркази китобхонлари томонидан Ислом Каримов хотирасига атаб шеърлар ҳамда слайдлар намойиш этилди.

      Она халқининг севимли фарзанди бўлган бу инсонни бир умр хотирлаб, у кишига муносиб авлод бўлиб яшаш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир. Халқимизнинг чексиз муҳаббатини қозонган, мустақил мамлакатимизнинг Биринчи Йўлбошчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов қалбларимизда абадий қолади. Ва келажак авлодлар хотирасида тинчлик, барқарорлик, фаровонлик ва тараққиёт раҳнамоси, буюк давлат арбоби сифатида мангу яшайди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.