Навоий вилояти Ахборот-ресурс марказида “Навоийни ёд этиб” кўрик танлови ўтказиди

434

       2019 йил 5-феврал куни вилоят Ахборот-ресурс марказида шеърият мулкининг султони, она тилимиз равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан туман, шаҳар Ахборот-ресурс марказлари билан “Навоийни ёд этиб” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

      Кўрик танловда  Кармана, Конимех,  Навбаҳор, Нурота,  Учқудуқ, Қизилтепа, Хатирчи тумани ҳамда Навоий шаҳар Ахборот–ресурс маркази ходимлари иштирок этишди.

      Танловда иштирокчилар 5 та шартдан иборат бўлиб “Алишер Навоий ҳақида энг кўп маълумот”,  “Алишер Навоий асарлари юзасидан савол-жавоб”,“Алишер Навоий ғазалидан ифодали ва тўлиқ айтиш”,  “Баҳру-байт”,“Саҳна кўриниши” каби шартлари бўйича беллашдилар. Хакамлар ҳайъати аъзолари томонидан иштирокчиларнинг чиқишлари (20-балл) билан  бахоланди.

          Иштирокчилар шартлар давомида ўзларининг зукколиги, билимдонлиги ва санъатга иштиёқманд эканликларини намойиш этдилар.

      Танловнинг натижаларига кўра 1-ўрин  Кармана туман Ахборот-ресурс маркази иштирокчиси Бўтаева Хабиба, 2-ўрин ғолиблигига Конимех туман Ахборот-ресурс маркази иштирокчиси Базарбоева  Айзода, 3-ўрин Қизилтепа туман Ахборот-ресурс маркази иштирокчиси Қаюмова Ойгулга насиб этди. Фаол иштирок этганлиги учун Нурота туманидан  Асророва Зухра, Учқудуқ туманидан Равшанова Мархабо, Томди туманидан Бегимбетова Гулжайла, Хатирчи туманидан  Рустамова Зилола, Навбахор туманидан Сайфиева Мафтуна, Навоий шаҳар иштирокчиси Олимова Масудаларгафахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

          Кўрик танловга 90 нафардан ортик иштирокчи қатнашди.

 

  

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.