“Қайта қадр топган қадриятлар” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди

427

       Истиқлол бизга улкан имкониятлар ҳамда дунё ҳамжиятидаги тенглик каби ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган ҳуқуқимизни қайтариб берди. Биз бундан руҳланиб, ўз олдимизга юксак мақсадларни қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечириб, эркин фуқоролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлидан дадил одимлаяпмиз. Бу борада тарққиётнинг “ўзбек модели” мустаҳкам пойдевор бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.

    “Қадрият” ибораси ўз маъносида мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг кенг қўлланила бошлагани ҳеч кимга сир эмас.

       Вилоят Ахборот-ресурс маркази ходимларининг касбий билимларини ошириш ва кенгайтириш мақсадида 2019 йил 6 февраль куни вилоят Ахборот-ресурс маркази ходимлари ўртасида “Қайта қадр топган қадриятлармавзусида  кутубхоначилик дарси ташкил этилди.

   Ахборот библиография ва ахборот ўлкашунослик бўлими мудири Н.Нарзуллаева мавзу юзасидан слайд усуслида маъруза қилди. Маъруза давомида фахрланишга арзигулик спорт ўйинлари (кураш, кўпкари, човгон, белбоғли кураш ва камондан ўқ отиш), бешик тўйи, никоҳ тўйи, хатна тўйи. Бундан ташқари Умумхалқ байрамларида сумалак сайллари, келин саломлар, хўроз уруштирди ўйинлари ва бошқалар тўғрисида тўлиқ маълумот берди.

      Ўзбек халқ миллий ўйинлари ўзининг узоқ ўтмиши, бой тарихига эга бўлган, аждодлардан авлодларга мерос сифатида ўтиб келаётган, маънавий бойлигимиз, қариятларимиздан саналади. Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки эришган кунлардан бошлаб, миллий қадриятларимиз, анъана-ю удумларимиз, шу жумладан, халқ ўйинларини қайта тиклашга катта эътибор қаратилганлигини таъкидлаб ўтилди.

       Кутубхоначилик дарси жараёнида мавзу юзасидан ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

“Устоз шогирд” усулида ташкил этилган кутубхоначилик дарсида   33 нафар мутахассис ходимлар иштирок этди.

 

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.