Ўқувчиларга китобхонлик кўникмаларини шакллантириш ва улар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш мақсадида 2019 йил 8-февраль куни

483

       Ўқувчиларга китобхонлик кўникмаларини шакллантириш ва улар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш мақсадида 2019 йил 8-февраль куни Навоий Вилоят Ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан “Китоб ҳафталиги” доирасида Кармана туман 1 ва 15-умумий ўрта таълим  мактабларининг 3-4 синф ўқувчиларига Эркин Маликнинг “Шайтонваччанинг найранглари”  асари, 5-8синф ўқувчиларига Алишер Навоийнинг “Хамса” асари, 9-11 синф ўқувчиларига Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асари юзасидан  тарғибот ўтказилди. Тарғиботда 498 га яқин ўқувчи иштирок этди.

             Кармана туманининг 1-умумий ўрта таълим мактабида Вилоят ахборот-ресурс маркази, “Деҳқон”, “Кўҳна Қўрғон”, “Гулобод” МФЙлари билан ҳамкорликда Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб “Навоийни ёд этиб” мавзусида ғазалхонлик кечаси ўтказилди. Кечани 1-умумий ўрта таълим мактабининг директори Жонибек Шодмонов очиб берди.  Кечада мактабининг 7-А синф  ўқувчилари томонидан Алишер Навоийнинг қаламига мансуб ғазаллар, “Фарҳод ва Ширин” достонидан “Шириннинг саҳнада гавдаланиши”  саҳна кўриниши, “Китоб бебаҳо хазина” номли шеърий тарзда китоб тарғиботи, Қурбонова Дилноза, Илхомова Севинчлар томонидан Навоий ғазалларидан дутор куйлари чалинди. 10-синф ўқувчилари томонидан “Сизнинг ягона онангиз”номли театрлаштирилган драма саҳнаси кўриниши намойиш  этилди. Тадбирда 100дан ортиқ  ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.