14 февраль-Ўзбекмумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи, давлат арбоби ва моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан “Бобур каби севинг Ватанни” номли шоу тадбир ўтказилди

438

        XXI аср бошларида таниқли шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Ҳиндистон заминида бобурийлар салтанатига асос солиб, ХIХ асрга қадар мазкур сулоланинг ушбу мамлакатда бунёдкорлик ва маърифатпарварлик ишларини олиб боргани тарихдан яхши маълум. Заҳириддин Муҳам­мад Бобур 1483-йил 14-февралда Андижон шаҳрида туғилган. Отаси, Амир Темурнинг панневараси Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими бўлган ва онаси Қутлуғ Нигор хоним Тошкент хонлари авлодидан эди. 1494-йили Умаршайх Мирзо вафот этгач, 12 ёшли Заҳириддин тахтга ўтириб, Фарғона вилояти ҳокими бўлган. Аммо тахтга ўгиргандан кейинги 11 йил давомида Ўрта Осиёда рўй берган турли сиёсий ўзгаришлар уни қариндошлари ва 250 тача пиёда аскарлари билан аввал Бадахшон, сўнг Кобулга кетишга мажбур этган.

        Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи, давлат арбоби ва моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги  муносабати билан  “Бобур каби севинг Ватанни” номли шоу тадбир 2019 йил 12 февраль куни Навоий вилоят Ахборот-ресурс марказида Кармана тумани 11-умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда бўлиб ўтди. Шоуда мактабнинг 9-10-синф ўқувчилари омадингни сина, тушириб қолдирилган сўзни топ, сўз ўйини ҳамда суратдаги фарқни топ шартлари асосида ўз билим ва қобилиятларини синаб кўрдилар.

      Шоуни вилоят Ахборот-ресурс маркази директор ўринбосари Ш.Боқиева очиб берди ва қатнашчиларга омад тилади. Шоуда ўқувчилар Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги маълумотлардан тузилган саволларга тезкорлик билан аниқ жавоб бердилар. Шарт якунларига кўра иштирокчиларни “Энг доно”, “Энг билимдон”, “Энг чаққон”, “Энг зукко” ва “Энг топқир” номинациялари ҳамда вилоят Ахборот-ресурс марказининг совғалари биланмарказ директори Рано Ризаева тақдирлади. Шоу давомида ўтказилган “Ким омадли” лоторея ўйини ўтирганларга юқори кайфият бахш этди.  Ютуқли чипта эгаларига вилоят Ахборот-ресурс маркази томонидан эсдалик совғалари тақдим қилинди. Шоу дастурида 50 нафардан ортиқ томошабинлар иштирок этди. Шоуни Янги ахборот технологиялари бўлими. Интернет синфи муҳандис-электрончиси Хамраева Юлдузхон олиб борди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.