“Туман, шаҳар Ахборот-ресурс марказларида йиллик иш режаларини тузишга доир тавсиялар” мавзусида ўтказилган вилоят ўқув семинари ўтказилди

436

Илм ва изланиш бўлмаган жойда ҳечқандай ривожланиш, юксалиш ва умуман, бирор бир соҳанинг келажаги бўлмайди

                                                                                                      Ш. Мирзиёев

      Ҳукуматимиз томонидан илмий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий асарлар ва ўқув адабиётларни кўпайтириш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Маънавий қадриятларимизни илм-фан ва тараққиёт ютуқлари билан бойитиб бориш, ўзлигимизни чуқурроқ англаш, миллий ғоя ва истиқлол мафкураси тамойилларини халқимиз онгига сингдириш Ахборот-кутубхона марказларининг асосий вазифасидир.

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил  13 сентябрдаги  ПҚ-3271-сонли қарори ижроси юзасидан ҳамда 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантириш йили” муносабати билан 2019 йил 15 февраль куни вилоят Ахборот-ресурс марказида “Туман, шаҳар Ахборот-ресурс марказларида йиллик иш режаларини тузишга доир тавсиялар” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

       Ўқув-семинарда туман, шаҳар Ахборот-ресурс маркази раҳбарлари ҳамда услубшунослари иштирок этди. Дастур юзасидан ўқув-семинарни вилоят Ахборот-ресурс маркази директори  Р.Ризаева кириш сўзи билан очиб берди ва мақсад вазифалари билан таништириб ўтди.

   “Туман, шаҳар Ахборот-ресурс марказларининг 2018 йилги йиллик рақамли ҳисоботларининг таҳлили тўғрисида” вилоят Ахборот-ресурс маркази директори Р.Ризаева слайд усулида танқидий ва таҳлилий маъруза қилди. Вилоят Ахборот-ресурс маркази Р.Ризаева туман, шаҳар Ахборот-ресурс  марказлари, умумтаълим мактаб кутубхоналари ва мактаб ҳузуридаги ахборот-ресурс марказиларнинг  рақамли  ҳисоботларини умумлаштиришда белгилланган жадвал асосида тайёрлашда йўл қўйилган хатоликлар, кўрсатмалар асосида ҳисоботларни берилган муддатда тўғри жамлаш ва таққослаш юзасидан керакли тавсияларни берди.

   “Туман, шаҳар Ахборот-ресурс марказларида йиллик иш режаларни тузишга доир тавсиялар” тўғрисида Илмий услубият бўлим мудири Ш.Ашурматова йиллик иш режалар марказнинг асосий функциялардан бўлиб, режалаштириш эса режани тузиш жараёни эканлиги, режани ишлаб чиқиш вақти ҳамда унинг қисмлари тайёрлаш ҳақида слайд усулида кўрсатиб маълумот берди. Шу билан бирга ишлаб чиқилган иш режаларда Ахборот-ресурс маркази режа асосида аҳоли талабини қондириш мақсадида маънавий-маърифий, тарбиявий куч берувчи бир қанча ишларни ташкил этиши, кўрик-танловлар, ёзувчи ва шоирларнинг таваллуд кунлари, муҳим  саналарга оид адабий-бадиий кечалар, китоб тақдимотларини киритиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

      “2018 йил Статистик ҳисоботларини  топшириш усули бўйича” директор ўринбосари Ш.Боқиева маъруза қилди. Йилида бир маротаба бериладиган Ўзбекистон Респуликаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 9 ноябрдаги қарорининг иловасига мувофиқ тайёрлаб топширилган ҳисобот жадвалларини тўлиқ тушунтириб берди. Туман, шаҳар Ахборот-ресурс марказлари раҳбарлари томонидан тақдим этиладиган статистик маълумотлар жадвалида сўралган код ва калитларни, фойдаланувчиларнинг ёшига бўлиб рақамларни кўрсатиш ҳамда мавжуд адабиётлар услубий қўлланмаларни киритиб бориш тўғрисида кўрсатиб ўтди.

     Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, уларнинг қалбида ватанпарварлик, эзгулик,  сингари  юксак  маданиятни  шакллантириш мақсадида ташкил этиладиган “Китобхонлар байрами” тадбирларини ўтказиш юзасидан бош мутахассис  Н.Сувонова Низом ва тавсиялар асосида маъруза қилди. ”Китобхонлар байрами” доирасида ўтказиладиган тадбирлар мактабларда мактаб директори, маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари, кутубхоначи, “Ёшлар иттифоқи” гуруҳи етакчиси, барча синф раҳбарлари Ахборот-ресурс марказлари ҳамкорлигида олиб борилиши, тадбирлар давомида ўқувчи, ўқитувчи, ота-оналарни қамраб олиниши ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида ўз вақтида вилоят Ахборот-ресурс марказига маълумотларни тақдим этиш кераклигини айтиб ўтди. Семинар-ўқув машғулотида йиғилган мутахассис ходимлар жойларда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида тажриба алмашдилар ҳамда мавзулар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.