“Маърифат тарқатувчи она” вилоят кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

401

        Ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш масаласи бугун ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарори ҳамда          2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантириш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 21 февраль куни вилоят Ахборот-ресурс марказида вилоят “Маҳалла жамоат фонди”, Кармана туман маданият маркази бўлими билан ҳамкорликда китобхонликни тарғиб қилиш орқали ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитиш, оиладаги оналар орқали кутубхона ҳамкорлигини янада кучайтириш мақсадида туман, шаҳар маҳаллаларида истиқомат қилувчи оилалар ўртасида “Маърифат тарқатувчи она” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

         Кўрик-танловда Кармана туман, Конимех, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи, Қизилтепа, Томди тумани ҳамда Навоий шаҳар маҳаллалардан туман, шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган  иштирокчилар қатнашдилар.

       Танлов 3 та шартдан иборат бўлиб, иштирокчилар ўзларининг зукколиги, билимдонликларини намойиш этиб, ўзи ҳамда оиласи ҳақида таништириш, ўзбек ёзувчи ва шоирларининг асарлари юзасидан тезкор саволлар, “Оилада китобхонликни тарғиб қилишда онанинг ўрни” каби шартлари бўйича беллашдилар.    Иштирокчилар чиқишлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан одилона баҳоланиб борилди. Танлов натижаларига кўра 1-ўрин Кармана тумани Алишер Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи Мадина Адизова, 2-ўрин Хатирчи тумани “Зарбдор” маҳалласида истиқомат қилувчи Васила Содиқова, Томди тумани “Томдибулоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи Дилафруз Умрзоқова, 3-ўрин Навоий шаҳар “Бунёдкор” маҳалласида истиқомат қилувчи Гулбаҳор Раҳмонова ҳамда Қизилтепа тумани “Гумбаз” маҳалласида истиқомат қилиувчи Зуҳра Юсуповалар эгаллашди Танлов иштирокчиларига вилоят Ахборот-ресурс маркази, “Маҳалла жамоат фонди”нинг “ДИПЛОМ” ҳамда фаол  иштирокчиларга “Фахрий ёрлиқ”лар, эсталик совғалари топширилди.

    

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.