Навоий вилоят Ахборот-ресурс марказида китобхон ўқувчилар билан “Ёшлар эртанги кунимиз” мавзусида “Ёш китобхон”, “Навоийхонлик” танловларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар билан учрашув кечаси бўлиб ўтди.

400

        Ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш масаласи бугун ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этмоқда. Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида кенг тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Китобхонлик кеча ёки бугун туғилган эмас. Хусусан, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони-луғотит турк”, Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билиг”, Хондамирнинг “Макорим-ул аҳлоқ”, Бурхониддин Рабғузийнинг “Қиссаси Рабғузий”, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобурларнинг қатор асарларида китобхонликка оид қимматли фикрлар баён қилинган.

       Жорий йилнинг 28 февраль куни 1600 да Навоий вилоят Ахборот-ресурс марказида китобхон ўқувчилар билан “Ёшлар эртанги кунимиз” мавзусида “Ёш китобхон”, “Навоийхонлик” танловларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар билан учрашув кечаси бўлиб ўтди. Кечада Кармана туман маҳалаллар кенгаши раис ўринбосари, бош мутахассис, 2-умумий ўрта таълим  мактабининг адабиётга ихлосманд ўқувчилари ҳамда “Алишер Навоий”, “Кўҳна қўрғон”, “Мир Саид Баҳром” МФЙларидан мутахассислар иштирок этишди.Унда туман, вилоят танловларида ғолиб бўлиб, Республикада танловида фаол иштирок этган Кармана туман 30-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси,  планшет, ноутбук, китоб жамламаси совринларини қўлга киритган Маҳкамов Ҳумоюн,  28-мактаб ўқувчиси Алишер Навоийнинг 250 дан ортиқ ғазалини ёд олиб, СПАРК автомобилига эга бўлган Ҳамроева Комилахонлар билан учрашув кечаси бўлиб ўтди. Ўқувчилар учрашув кечада қатнашган тенгдош дўстларига танловда қатнашиб, қандай натижаларга эга бўлганликлари, ундан олган таассуротлари, эришган ютуқлари, ёд олган ғазалларидан, намуналар айтишиб, барчага яхши кайфият улашди. Кечада қатнашган китобхон ўқувчилар ёш китобхонлар  Маҳакамов Ҳумоюн ҳамда Ҳамроева Комилаларга ҳавас қилиб, улар ҳам ана шундай ютуқларга эришишлари тўғрисида фикр билдиришди. МФЙлардан келган мутахассислар ўқувчиларни табрикладилар. Кеча сўнгида Кармана туман маҳаллалар кенгаши томонидан китобхон ўқувчиларимизга эсдалик совғалари топширилди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.