8-март Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан “Дунё гўзаллиги сизда мунаввар” номли кўрик-танлов ўтказилди

424

     Ўзбек аёлининг ўз оиласи, унинг иродаси, меҳру-муҳаббати, маънавий жасоратини кучайтириш, гўзал ва олижаноб, хотин-қизларимизни эъзозлаш, ардоқлаш, эпчил, чаққон, зукколик каби фазилатларга ўргатиш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, ҳаёт давомчиси миллат келажаги, латофат ва нафосат соҳибаси, аёлларга эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш бизга ота-боболаримиздан қолган меросни шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 4 март куни Навоий вилоят Ахборот-ресурс марказининг саккиз бўлимдан иборат ходимлари ўртасида 8-март Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан “Дунё гўзаллиги сизда мунаввар” номли кўрик-танлов ўтказилди. Ҳар бир бўлимдан биттадан хотин-қизларимиз байрам табриги, буюк сиймоларнинг чиқиши (Тўмарис, Увайсий, Нодирабегим, Зебуннисо, Сароймулкхоним, Гавҳаршодбегим, Гулбаданбегим, Хонзодабегим), оилавий муносабатни очиб бериш мавзусида саҳна кўриниши, эркин мавзуларда ўзаро беллашдилар. Танлов натижаларига кўра иштирокчиларимиз “Энг зукко аёл”, “Энг оқила аёл”, “Энг билимдон аёл”, “Энг жозибадор аёл”, “Энг латофатли аёл”, “Энг фаол аёл”, “Энг доно аёл” номинациялари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.