“Кутубхонанинг китоб фондини ҳисобга олиш ва сақлаш ишлари” мавзусида ўтказилган Кўчма вилоят ўқув-семинари бўлиб ўтди

505

    Бугунги кунда мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу борада  жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса ёш авлоднинг китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

       Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги      ПҚ-3271-сонли қарори ижроси юзасидан умумтаълим мактаб кутубхоналарининг китоб фондини шакллантириш ва ҳисобга олиш, ҳужжатларни юритилишини назорат қилиш мақсадида  2019 йил 26  ноябрь куни Навбаҳор туман Халқ таълими бўлимига қарашли   4-умумтаълим мактаб кутубхонасида “Кутубхонанинг китоб фондини ҳисобга олиш ва сақлаш ишларимавзусидаКўчма ўқув-семинари ўтказилди.

     Ушбу Кўчма  ўқув-семинар  машғулотида  Навбаҳор  туман Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаб кутубхоначилари иштирок этишди.

     Семинар ўқув машғулотини вилоят Ахборот-ресурс маркази директор ўринбосари Ш.Боқиева кириш сўзи билан очиб берди ва семинарнинг мақсад вазифалари билан таништириб ўтди.

     Навбаҳор туман 5-10-20-умумтаълим мактаб кутубхоналарига вилоят Ахборот-ресурс маркази ходимлари Д.Эшназарова, Ю.Ҳамроева, Н.Нарзуллаева, С.Баротова, Н. Ҳамроева, Н.Очиловалар томонидан амалий услубий ёрдам берилган вақтда аниқланган камчиликларни ўз вақтида  бартараф этиш ва иш ҳужжатларини юритиш юзасидан керакли Вилоят Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси О.Бахронова гапириб ўтди керакли тавсияларни берди. 

    “Янги олинган адабиётларни жамғармага келиб тушишини ҳисобга олиш ва илмий техник ишлов бериш. Алфавитли ва системали каталог билан ишлаш” мавзусида вилоят Ахборот-ресурс маркази бўлим мудири  Л.Турсунова янги адабиётларни якка тартибда ҳисобга олиш, кутубхона фондини жамлама китобига ҳисобга олиш ҳамда жамлама китоби қисмларига тўғри киритиб бориш тўғрисида, “Библиографик маҳсулотлар ҳақида умумий тушунча” мавзусида вилоят Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси Н.Нарзиева китобхонлар сўровини бажариш мақсадида кундалик газета, журналлар мақолаларидан мавзули  картотекаларини тузиш ҳамда картотекаларнинг электрон вариантини яратиш, янги нашрлар тўғрисида ахборот варақаларини тарқатиш, адабиётларга библиографик шарҳ, тавсия рўйхатларини тузишни, “Кутубхона кундалигини тўғри юритиш” тўғрисида вилоят Ахборот-ресурс маркази бўлим мудири Г.Ядгарова ҳамда Навбаҳор туман 5 умумтаълим мактаб кутубхоначиси Д.Давронова  мактаб кутубхоналарида “Кутубхонанинг китоб фондини ҳисобга олиш ва сақлаш ишлари” мавзулари юзасидан маъруза қилишди ва  слайд усулида кўрсатиб ўтишди.

     Семинар ўқув машғулотида йиғилган мутахассис ходимлар 55 нафар иштирок этди. Семинар ўқув машғулоти баҳс-мунозара тарзида ўтказилди ҳамда кутубхоначилар мавзу юзасидан ўзларига керакли маълумотларни олдилар ва тажриба алмашдилар. 

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.