Халқ таълими бошқармасининг 01-4456 сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан “Конституция – қомусимиз, фахримиз” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди

539

Маънавият соатини вилоят Ахборот-ресурс маркази директори   Р.Ризаева сўзга чиқиб, Маънавият соати дарсини очиб берди ва қуйидагиларни баён этди. Ўзбекистон Республикаси  Конституцияси бундан бир неча йиллар муқаддам 1992 йил 8 декабрда мустақил, суверен  ва демократик Ўзбекистон Республикасини  барпи этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган мамлакатнинг Асосий Қонуни-Конституция қабул қилинган эди. Мустақиллик Қомуси номини олган бу тарихий ҳужжат  мамлакатимизнинг демократик тараққиётини таъминлаш ва ва фуқоролик жамиятини шакллантиришнинг асосий принципларини белгилаб берди. Ҳуқуқий давлатчилик сари интилган ҳар қандай демократик жамиятда конституция устивор аҳамият касб этади. Жамиятнинг нафақат сиёсий тизимида, балки иқтисодий инфратузилмасида ҳам тубдан ўзгаришлар юз бераётган ислоҳатлар даврида Конституциянинг аҳамияти янада ошади. Шундай қилиб, Конституция ҳуқуқий маданият билан чамбарчарс боғлиқ. Бир томондан, Конституция халқимиз ҳуқуқий маданияти ривожланишининг натижаси, унинг мезонидир. Иккинчи томондан, ҳуқуқий маданият Конституция талабларига онгли муносабатни шакллантиради, конституциявий нормаларнинг аниқ бажарилишига  кўмаклашади. Ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий билимга эга бўлмасдан  ва Конституцияни ҳурмат қилмасдан унинг нормаларини амал қилишини тасаввур қилиш мумкин эмас. Шу билан бир қаторда  яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайлови бу йил “Янгича Ўзбекистон – янгича сайлов” шиори остида ҳар йилгиданда бошқача ўтказилиши ҳақида кенг тушунчаларни билдириб ўтди. Ахборот-ресурс маркази директор ўринбосари Ш.Боқиева Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида Ўзбекистон Конституцияси жаҳонда амалдаги энг демократик Асосий Қонунларидан биридир. Мустақил ривожланиш йилларида Ўзбекистон энг ривожланган демократик мамлакатлар бир неча ўн йиллар мобайнида эришган натижаларни қўлга киритган. Ахборот-ресурс маркази Маънавий-маърифий ишлар масъул ходими Л.Турсунова Конституциямизнинг яратилиш тарихи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи ҳақида сўз юритишдан олдин “Конституция нима?” деган саволга жавоб бериш мақсадга мувофиқдир.

Конституция (лотинча “Constitution” – тузилиш, тузук) – давлатнинг Асосий қонуни. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

“Конституция” атамаси Қадимги Римдаёқ маълум бўлган (император Конституцияси деб аталган қонун). Амир Темур “Тузуклари” Шарқ ва Осиё мамлакатлари цивилизациясига хос алоҳида шаклдаги конституциявий ҳужжат хусусиятига эга бўлган. У шариат қонунлари билан бир қаторда Марказий Осиё минтақаси халқлари тақдирига кучли таъсир ўтказган каби фикрларни слайд асосида ходимларга айтиб ўтиди.

Маънавият соати якунида вилоят Ахборот-ресурс маркзи ходимлари томонидан мавърузачиларга  мавзулар юзасидан  саволлар  берилди. Маънавият соати сўнгида  вилоят Ахборот-ресурс маркази ходими М.Пўлатова томонидан ҳафта давомида рўзномаларда чоп этилган  Президент Қарор ва Фармонлари, маънавий-маърифий, сиёсий янгиликлар   ўқиб эшиттирилди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.