“Йилнинг энг яхши мактаб кутубхоначиси библиографи” кўрик-танлов ўтказилди

694

Бугун Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2006 йил 20 июндаги “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб махсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги 4789-сонли фармойиши, вилоят Халқ таълими бошқармасининг  214-сонли буйруғини таъминлаш мақсадида вилоят Ахборот-ресурс марказида туман шахар мактаб кутубхоначилари ўртасида “Йилнинг энг яхши мактаб кутубхоначиси библиографи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Кўрик-танлов аҳоли, айниқса ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш истеъдодли, жонкуяр, ташаббускор, энг билимдон кутубхоначиларни  аниқлаш, улардаги ижодий қобилиятларини рўёбга чиқишига кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш,  билим кўникмаларини шакллантириш мақсадида  ташкил этилди.

Кўрик-танловни вилоят Ахборот-ресурс маркази директор ўринбосари Ш.Боқиева  кириш сўзи билан очиб берди.

Иштирокчилар ўзаро 3 та шарт бўйича

1-шарт.  Таништириш.

Бу шартда иштирокчи ўзи ва иш фаолияти тўғрисида маълумот беради. (Слайд асосида) Мазкур шарт шеърий тарзда намойиш этилди.

2-шарт Аналитик тавсиф

Ушбу шартда иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари, Фармойишлари ҳамда газетада чоп этилган мақолалар асосида  картотекаларда аналитек тавсиф беришди.

3-шарт. Мутахассислик бўйича

Ушбу шартда иштирокчилар берилган адабиётлар асосида библиографик шарҳ тузишди.

       Кўрик-танловда Нурото тумани 4-мактаб кутубхоначиси Адилова Наргиза,Учқудуқ тумани 3-мактаб кутубхоначиси Хакимова Надежда, Хатирчи тумани 24-мактаб кутубхоначиси Қудратова Нафиса, Навоий шахар 11-мактаб кутубхоначиси Рўзиева Дилдораларга фаол иштирок этганлиги учун Фахрий ёрлиқлар, Қизилтепа тумани 41-мактаб кутубхоначиси Тўраева Хонзодага “Йилнинг энг яхши мактаб кутубхоначиси библиографи” наминатцияси топширилди, Зарафшон шахар 6-мактаб кутубхоначиси Зоирова Сайёрага 1-ўрин насиб этди, Кармана туман 1-мактаб кутубхоначиси Ходжаева Азизага 2-ўрин насиб этди, Навбахор туман 4-мактаб кутубхоначиси Юсупова зулфияга 3-ўрин насиб этди.

       Иштирокчилар ҳакамлар томонидан одилона баҳоланди.

       Кўрик-танлов иштирокчилари вилоят Халқ таълими бошқармасининг “Диплом” ва“Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланишди.

 

  

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.