Ёшларни санъат масканларига, хусусан, театр ва музейлар, концерт томошаларига мунтазам жалб этиш, ўзбек ва жаҳон маданиятининг энг сара

421

    Ёшларни санъат масканларига, хусусан, театр ва музейлар, концерт томошаларига мунтазам жалб этиш, ўзбек ва жаҳон маданиятининг энг сара намуналаридан баҳраманд этиш орқали уларнинг маънавий-ахлоқий, эстетик диди ва маданий даражасини янада юксалтириш мақсадида 2018 йил 14 декабр куни Навоий вилоят Ахборот-ресурс марказининг санъатшунослик бўлими томонидан ташкиллаштирилган “Санъат сеҳр олами” деб номланган театрлаштирилган бадиий кеча бўлиб ўтди. Кечани марказимиз директори Р.Ризаева ҳамда Республика Баркамол Авлод маркази методисти Фарҳод Ҳамраевич очиб бердилар. Ушбу кечада “Номи ўчмас юлдузлар” номли видео лавҳа ва Ахборот-ресурс марказида ташкил этилган “Китобхонлар клуби” аъзолари томонидан куй, рақс, шеърлар ҳамда Кармана туманидаги 1 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокидаги Шаҳодат Исахонованинг “Турон маликаси” деб номланган романи юзасидан саҳна кўриниши намойиш этилди. Ўқувчилар фаол иштироклари билан ўзларининг қанчалик иқтидорли, шижоатли эканликларини яққол кўрсатиб беришдилар.Бадиий кечада ҳамкорлик сифатида Кармана туманМаданият ва аҳоли дам олиш маркази ходимларининг иштироклари янада ҳам файз бағишлади. Бадиий кеча сўнгида ташриф буюрган меҳмонлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикрларини билдириб келгуси ишларга улкан мувафаққиятлар тиладилар.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.