“Йилнниг энг яхши библиографи” кўрик-танловининг вилоят босқичи
Туман, шаҳар ахборот-ресурс маркази иштирокчилари орасидан жонкуяр, ташаббускор, энг яхши мутахассисни аниқлаш, улардаги ижодий қобилиятларнинг касбий маҳоратини рўёбга чиқишига кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, аниқланган тажрибаларни кенг тарғиб этиш мақсадида “Йилнниг энг яхши библиографи” кўрик-танловининг вилоят босқичи жорий йилнинг 12 декабрь куни ўтказилди.
Кўрик-танловни вилоят Ахборот-ресурс маркази директори Раъно Ризаева кириш сўзи билан очиб берди.
Танлов иштирокчилари ўзаро 4 та “Таништириш” бу шартда иштирокчи қизлар ўзи ва иш фаолияти тўғрисида маълумотни беради. шеърий тарзда (Слайд асосида) намойиш этишди.
2-шарт “Аналитик тавсиф” ушбу шартда иштирокчи қизлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари, Фармойишлари ҳамда газета ва журналларда чоп этилган мақолалар асосида картотекаларга аналитик тавсиф беришди.
3-шарт. Мутахассислик бўйича. Ушбу шартда иштирокчи қизлар берилган адабиётлар асосида библиографик кўрсаткич тузишди.
4-шарт. Эркин мавзу. Ушбу шартда иштирокчи қизларимиз ўзилари ёқтирган мавзу, йўналиш бўйича ўз иқтидорларини (шеър, қўшиқ, рақс) орқали намойиш этишди.
Кармана туман Ахборот-ресурс маркази иштирокчиси Мадина Қурбонова 1-даражали, Хатирчи туман Ахборот-ресурс маркази иштирокчиси Гулбаҳор Нодирова 2-даражали ҳамда Қизилтепа туман иштирокчиси Роҳат Жумаевалар 3-даражали Диплом билан тақдирланишди.
Навбаҳор туман Ахборот-ресурс маркази иштирокчиси Зуҳра Раҳмонқулова “Йилнинг энг яхши библиографи” деб тоаилди.
Конимех, Нурота, Томди, Учқудуқ туман ҳамда Навоий ва Зарафшон шаҳар Ахборот-ресурс маркази иштирокчилари вилоят Ахборот-ресурс марказининг “Фахрий ёрлиқлари” билан тақдирланишди. Иштирокчи қизларимизга эсдалик совғаларини вилоят Ахборот-ресурс маркази директори Раъно Ризаева, директор ўринбосари Шаҳло Боқиевалар топширишди.
Кўрик-танловни Кармана маданият ва аҳоли дам олиш маркази тўгарак раҳбари Гулниса Исматуллаева олиб борди.
50 нафар иштирокчи иштирок этди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.