“Умумтаълим мактаб кутубхоналарида йиллик иш режаларини тузишга доир тавсиялар” мавзусида ўқув семинари ўтказилди

971

         Барча кутубхоналар учун йиллик иш режаси асосий ва мажбурийдир. Йиллик режалаштириш ўқувчилар ва ўқитувчиларга кутубхоначилик –библиографик хизмати кўрсатишнинг энг самарали методлари, шакллари ва воситаларини аниқлаб беради.

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли қарори ижроси юзасидан умумтаълим мактаб кутубхоналарининг йиллик ва ойлик иш режаларини шакллантириш  ва бандларининг  тайёрланишини ўргатиш мақсадида   2019 йил 27  март куни Хатирчи туман Халқ таълими бўлимига қарашли   20 умумтаълим мактабида “Умумтаълим мактаб кутубхоналарида  йиллик иш режаларини тузишга доир тавсиялар” мавзусида ўқув семинари ўтказилади.

     Ушбу  ўқув  семинар  машғулотида  Хатирчи туман Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаб кутубхоначилари иштирок этишди.

     Вилоят Ахборот-ресурс маркази бўлим мудири Ш. Ашурматова жорий йилнинг февраль ойида  Хатирчи туман умумтаълим мактаб кутубхоналарига вилоят Ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан амалий услубий ёрдам берилган вақтда аниқланган камчиликларни ўз вақтида  бартараф этиш ва йиллик иш режаларни тузилиши юзасидан керакли тавсияларни слайд усулида аниқ кўрсатиб ўтди ҳамда тушунтирди.

     Мактаб кутубхоналарининг иш режаларидаги бандлари, асосий йўналишлари, кўрсаткичлари, китобхонлар билан олиб бориладиган ишлар, фондни шакллантиришни ўз ичига олишини кўрсатиб ўтди.

     Семинар ўқув машғулотида йиғилган мутахассис ходимлар 75 нафарни ташкил этиб, мавзу юзасидан ўзларига керакли маълумотларни олдилар ҳамда тажриба алмашдилар.

 

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.