Навоий вилояти Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Мен муаллифман”кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

418

Ўзбек халқи қадимдан жаҳонда китобсевар, донишманд халқлардан бири сифатида тан олиниб келинган. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини Ватанга  садоқат руҳида комил инсон қилиб тарбиялаш, ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини тўғри ташкил қилиш ҳамда уларни фойдали ва мазмунли фаолиятга йўналтириш, дарсдан ташқари фаолият юритаётган турли тўгараклар қамровини ошириш шулар юзасидандир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги  12-сонли  баёни ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2019  йил 4 октяброь                                   06-06/3-2834-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоят Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида                “Мен муаллифман”  вилоят  кўрик-танлови Низом асосида жорий йилнинг              31 октябрь куни  ташкил этилди.

“Мен муаллифман” вилоят  кўрик-танловининг вилоятбосқичида туман, шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 2 нафардан (1нафар қизва                                  1 нафар ўғил) ўқувчилар Низомда кўрсатилган  шартлар асосида беллашдилар.

“Мен муаллифман” вилоят кўрик-танловини Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси “Чашма” тўгараги раҳбари Одил Ҳотамов ҳамда аъзоси Абдуҳаким Ҳасановлар одилона баҳолаб бордилар.

Танлов натижаларига кўра Қизилтепа туман 12 мактабнинг 10-синф ўқувчиси Обидова Мохларойим  I-ўринни, Кармана туман 27 мактабнинг 8-синф ўқувчиси Сирожов Ҳайитбек II-ўринни, Нурота туман 18 мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ғаффоров Фирдавс   III-ўринни эгаллади.

“Мен муаллифман” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари                1-2-3 даражали Диплом, шеър ёзиш орқали “Энг яхши Ватан ҳақида ёзилган шеър муаллифи”, “Болаликни очиб берган шеър”, “Она ҳақида айтилган энг таъсирли шеър”  ҳақида ёзилган шеърлар номинациялари билан тақдирландилар. Танловнинг  қолган барча иштирокчиларга “Танловнинг фаол иштирокчиси” Дипломлари топширилди.

 

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.