Кармана тумани 15-умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда ўтказилган “Китоб мутолаасининг инновацион усули” мавзусидаги семинар ўтказилди

447

      Президентимиз томонидан имзоланаётган фармон, қарор ва фармойишлари мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган китобларга бўлган талабни ўрганиш, шу жумладан, ижтимоий сўровлар орқали аниқлаш, нашриётлар томонидан чиқариладиган бадиий, маърифий, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришга доир адабиётларнинг (шу жумладан, электрон шаклда) умумий буюртма рўйхатини шакллантириш тизими йўлга қўйилмоқда.

   2018 йил 6 декабр куни вилоят Ахборот-ресурс маркази ҳамда Кармана тумани 15-умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда “Китоб мутолаасининг инновацион усули” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарни кириш сўзи билан 15-умумий ўрта таълим мактабининг кутубхоначиси  З.Шодиева очиб берди ва мактаб директори О.С.Ортиқовнинг “Мутолаа хонаси” ни ташкил қилиш инновацион ғоя лойихаси тақдимотини ёритиб берди.

  Кармана тумани Халқ таълими бўлими дарсликлар бўйича мутахассис М.Қиличева ўтказилган тақдимотга қўшимча равишда мактаб кутубхоналарида, уй шароитида болаларга китоб мутолааси билан  шуғулланишларига шароит яратиш ва хоналар кўриниши ҳақида фикр билдирди.

    Семинарда мактаб кутубхоначилар ўртасида фикр мулохазалар юритилди. Семинар давомида вилоят Ахборот-ресурс маркази ёшлар иттифоқи етакчиси Иботова Юлдузхон АРМ фондидаги китоблар, уларнинг  электрон шаклдаги дисклар тақдимотини ўтказиб берди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.