1-декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан “Мен ОИТС профилактикаси тарафдориман”, 3-декабрь Ногиронлар куни муносабати билан “Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди”, ҳамда 8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Конституция – демократик янгиланишларнинг ҳуқуқий кафолати” мавзусида манавий маърифий тадбир ўтказилди

463

ОИТС (СПИД) касаллиги ҳақида жуда кўп эшитамиз. Дарҳақиқат, тарғибот ишлари кучидан ушбу бедаво хасталикка чалиниш сабаблари ва унинг оқибатлари борасида деярли барча кишилар бошланғич тушунчага эга. Лекин, шундай бўлишига қарамай, касалланган инсонлар сони камайиб қолаётгани йўқ. Демак, жамиятимизда касалликни олдини олиш бўйича ҳали кўп ҳаракат қилишимиз зарур. Лекин, кўпчилик кишилар айнан шу касалликдан атрофидаги инсонлар азият чекканидагина хулоса чиқармоқда.

2018 йил Навоий вилоят Карман туман 2-Болалар Мусиқа ва санъат мактабида вилоят Ахборо-ресурс маркази, Кармана туман ҳокимлиги, Навоий вилояти ОИТС га қарши курашиш маркази, Навоий вилояти Ногиронлар жамияти, Кармана туман тиббиёт бирлашмаси, Туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази билан ҳамкорликда 1 декабрь – Умумжаҳон ОИТСга қарши кураш куни”, 3 декабрь- “Халқаро ногиронлар куни”, 8 декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда НВ ОИТСга қарши кураш маркази директори А.Баҳромов “ОИТСсиз-фаровон ҳаёт сари”, НВ Ногиронлар жамияти раиси Х.Хасанова “Ногиронликка тўсиқ қўямиз!”, НВ “Тафаккур” Ёшлар тарғибот марказининг раҳбари Ж.Шухратов “Конституция-асосий қонунимиз, ҳуқуқий давлат қуриш йўлига ўтишимизнинг пойдеворидир”  каби ўзларининг маърузалари билан иштирок этишди.

Маънавий-маърифий тадбирда Кармана туман умумтаълим мактаб ҳамширалари, Кармана туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, фаол китобхонлар, аҳоли, МФЙ фаолларидан 82 нафар киши иштирок этишди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўз фикрларини билдиришди ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди, ҳамда қизиқарли, фикр-мулоҳазага бой тарзда якунланди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.