“Энг фаол китобхон ўқувчи”
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 28-январдаги 04-38-368-сонли хати ижроси юзасидан 2026-йилда ҳудудларда “Китобхонлик фестивали”ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 15-январдаги ПҚ-9-сонли Қарори ижроси юзасидан Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишини ошириш мақсадида 2026-йил 3-март куни вилоят болалар кутубхонасида “Энг фаол китобхон ўқувчи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танлов иштирокчиларининг чиқишларини белгилланган тартибда ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди.Танлов натижаларига кўра Конимех туман 31-мактаб ўқувчиси Рахмонова Зарина 1-ўрин, Кармана туман 28-мактаб ўқувчиси Ҳамроева Нигина 2-ўрин, Қизилтепа туман 27-мактаб ўқувчиси Йўлдошева Маржона 3-ўринни эгаллаб вилоят Болалар кутубхонасининг I-II-III-даражали ДИПЛОМ ҳамда “Энг зукко китобхон”, “Энг яхши тақдимот” НОМИНАЦИЯлари билан тақдирландилар.







Comments are closed.