10 557

Навоий вилоят Ахборот-ресурс марказида “Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

 

Китоб қайси жанрда ўқилмасин ўқишли бўлиши керак. Китобнинг ўқишли бўлиши муаллифнинг китобха айтадиган тўла мағизли ва жуда зарур фикри бўлганини кўрсатади.

                                                                                               Абдулла Қаҳҳор

 

Мустақил Ўзбекистонимизда ижтимоий иқтисодий ва маъмурий ўзгаришлар юз бераётган бир вақтда жамиятнинг демократик асоси тартиб интизомли, унинг иқтисодий гуллаб яшнаши аҳолининг маънавий даражасига боғлиқдир. Инсоннинг ақл заковати ва билимларини сақлаш ва кенг ёйишнинг мукаммал қуроли бўлган китоб шахснинг ҳар томонлама юксалишига ва ижтимоий тараққиётига ёрдам беради.

Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 31 январдаги “Халқ таълими тизимида “Китобхонлар байрами” тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги 35-сонли буйруғи, Республика болалар кутубхонасининг 2019 йил 22 апрель  03/01-076-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида “Энг яхши китобхон ўқувчи” уч босқичли кўрик-танловининг  туман, шаҳар босқичлари жойларда Низом асосида ташкил этилди. Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш таълим муассасаларидаги китобхон ўқувчиларни аниқлаш, уларни рағбантлантириш ва бошқаларга ўрнак сифатида кўрсатиш, кутубхоналарда ёш китобхонлар билан олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш ва ўқувчилар ўртасида бадиий адабиётлар мутолаасига бўлган қизиқишни янада кучайтириш борасида  2019 йил 14 май куни “Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловда туман, шаҳар босқичида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган китобхон ўқувчилар қатнашдилар ва Низомда кўрсатилган тартибда 4 та шарт бўйича беллашиб ўз билимларини синадилар. Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди.

“Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик-танловида Зарафшон шаҳар  1-ДИУ мактабининг 7 “Г” синф ўқувчиси Каримжонов Содиқжон

I-ўрин, Қизилтепа туман 39-ихтисослаштирилган мактаб интернати 9-синф ўқувчиси Нусратиллаева Раъно, Кармана туман  22  умумтаълим мактабнинг 8-“Б” синф ўқувчиси  Рустамова Севинч   II-ўрин, Навоий  шаҳар 11 умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси  Жалолова Лобархон III-ўрин ғолиби деб топилди. Кўрик-танловда иштирок этган китобхон ўқувчилар вилоят Ахборот-ресурс маркази маъмурияти томонидан I-II-III- ўрин Фахрий ёрлиқлар ва эсталик совғалари билан  тақдирландилар.

 

Хулоса қилиб айтганда,  ҳар бир китобхон китобдаги билимларни онгига жо қилиб, уни ҳаётий фаолиятида муносиб қўллай олсагина, бу чинакам муваффақиятдир.  

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.