“Қувончимсан, мақсадимсан қишки таътилим” тадбирлар

429

 

“Қувончимсан, мақсадимсан қишки таътилим”  тадбирлар

       Ёш авлодни билимли, саводхон,маънавий баркамол ва жисмонан соғлом ёшлар халқимиз орзу қилган баркамол авлод вакилларидир. Бизнинг фарзандларимиз ниҳоятда истеъдодли, ақлу-заковат бобида ҳеч кимдан қолишмайди. Уларнинг иқтидорини юзага чиқариш, ватаннинг мард ва фидоий фарзандлари этиб тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиб бериш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Халқ таълими вазирлиги 2018 йил 18-декабрь 02-06/3-5531-сонли хати томонидан ўқувчиларнинг қишки таътил даврида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида “Қувончимсан, мақсадимсан қишки таътилим” шиори остида умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун ўтказиладиган қишки таътил тавсияси”га мувофиқ Вилоят ахборот-ресурс марказида  қишки таътил кунларида  ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ёш авлодни миллий истиқлол ғоялари ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, адабиётга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Режага асосан “Мен севган адабий қаҳрамон” мавзусида расмлар танлови, “Маша ва Айиқ” мультфильмини намойиши,  “Ким эпчилу, ким чаққон” мавзусида спорт мусобақаси, “Шашка” ўйини, “Шум бола” бадиий фильмини намойиши, “Китобим-офтобим” ўқувчилар ўртасида энг биринчи ўқиган китоблар бўйича мунозара, “Китобга умр бериш” мавзусида китобларни ямаш, бутлаш ва ишлов бериш машғулоти, “Зумрад ва Қиммат” мультфильмини намойишларини ўтказилмоқда. Ҳафта давомида ўтказилган ушбу тадбирларда фаол иштирок этган китобхонлар Вилоят Ахборот-ресурс маркази маъмурияти томонидан “Фахрий ёрлиқ” лар билан тақдирланадилар. Биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз

 

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.