Ота-оналар учун тавсия
Ота-оналар учун тавсия
–Болага кичик ёшдан бошлаб китоб ўқиб бериш, уни китоб билан дўстлаштириш лозим;
-Ота-оналар фарзандларининг китоб ўқишга меҳр қўйишида кўмаклашиши керак;
-Ота-оналар фарзандларига яхши билан ёмоннинг маърифат билан жаҳолатнинг саховат билан бахилликнинг фарқини тушунтира билиши керак;
-Ота-оналар ўзлари гўзал хулқ эгалари ва одоб соҳиблари бўлиши керак;
-Китобга меҳр муҳаббат, ота-онанинг китобга бўлган муносабати ва мактабдаги ўқиш ҳамда адабиёт дарсларининг савияси таъсирида шаклланади;
-Агар ота-оналар уйида кичик кутубхона ташкил этиб, мутолаа муҳитини яратса, болалари келажакда маънавиятли ва маърифатли инсон бўлиб етишади;
-Болага эртаклар, ҳикоялар ўқиб бериш улар билан асардаги қаҳрамонлар ҳақида суҳбатлар қилиш керак;
-Бола китоб ўқиб сабр қилишни ўрганади;
-“Мутолаа”-боладан сабр-тоқат, диққат ва мулоҳазани талаб қилади;
-Бола китобни ўқиб қалбан завқ олади;
-Кичкитойнинг болалиги қизиқарли ва саргузаштларга бой ўтса, ҳаётининг кейинги даври ҳам мазмунли бўлади;
-Болаларга китоб ўқишнинг фойдалари китобни қандай ўқиш кераклиги, мутолаа маданиятини шакллантириб бориш лозим;
-Болалар учун яратилган фильмларни, мультфильмларни улар ўқиётган китобларни, ҳаттоки ўйнайдиган ўйинчоғ-у қўғирчоқларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик лозим;
Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.