2018 йил 19 декабрь куни Навоий вилоят Халқ таълими бошқармаси вилоят Ахборот-ресурс марказида “Китоб –тафаккур гулшани” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

460

     Бугун Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2006 йил 20 июндаги “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб махсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги 4789-сонли фармойиши, вилоят Халқ таълими бошқармасининг  212- сонли буйруғини таъминлаш мақсадида вилоят ахборот-ресурс марказида туман шахар умумтаълим мактабларининг 7-8-9-синф ўқувчилари ўртасида “Китоб-тафаккур гулшани” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Кўрик-танлов  истеъдодли, жонкуяр, ташаббускор, энг билимдон ўқувчиларни  аниқлаш, улардаги ижодий қобилиятларини рўёбга чиқишига кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, уларни янада кўпроқ китоб ўқишга кенг тарғиб этиш, уларни Ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадрият, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тушунча ва билим кўникмаларини шакллантириш мақсадида  ташкил этилди.

Кўрик-танловни вилоят ахборот-ресурс маркази директори Раъно Ризаева кириш сўзи билан очиб берди.

Иштирокчилар ўзаро 5 та шарт бўйича

1-шарт.Таништириш. Ҳар бир жамоа Она Ватани, юрти, мактаби, маҳалласи, жамоаси хақида   таъриф беришди. Мазкур шарт шеърий тарзда намойиш этишди. (Слайд усулда).

2-шарт. “Ватан ҳақида” кичик шеърхонлик викторинаси деб номланди.Бу шартда  Ватан мадҳи шоирлар  сатрларида Абдулло Орипов, Муҳаммад Юсуф,  Иқбол Мирзо, Хосият Бобомуродова, Эркин Воҳидов қаламига   мансуб  шеърларни бошловчи бир мисрасини ўқигандан сўнг  қолган мисраларни жамоалар навбатма-навбат давом эттирдилар. Бу шартда Навоий шаҳар 11-умумтаълим мактабнинг “Навоий дилбандлари” жамоаси ҳамда Навбаҳор туман 5-умумтаълим мактабининг “Умид юлдузлари”жамоаси ғолиб бўлди.

3-шарт. Ўқувчилар билимдонлиги

Ушбу шартда ҳар бир жамоа.Худойберди Тўхтабоев, Зулфия,, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Миртемир, Миркарим Осим, Чингиз Айтматов,Ғафур Ғулом,Саид Аҳмадларнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида тўлиқ маълумот беришди. Бу шартда Навоий шаҳар 11-умумтаълим мактабнинг “Навоий дилбандлари” жамоаси, Навбаҳор туман 5-умумтаълим мактабининг “Умид юлдузлари”жамоаси ҳамда Конимех тумани 19-умумтаълим мактабининг “Келажак ёшлари” жамоалари ғолиб деб топилди.

       4-“Тарихий обидалар билимдони”

           Ушбу шартдатарихий обидалар ҳақида жамоа бўлиб маълумот беришди.Бу шартда шартда Навоий шаҳар 11-умумтаълим мактабнинг “Навоий дилбандлари” жамоаси, Навбаҳор туман 5-умумтаълим мактабининг “Умид юлдузлари”жамоаси, Зарафшон шаҳар 10-умумтаълим мактабининг “Тафаккур ёғдулари” жамоаси, Кармана туман 30-умумтаълим мактабининг “Адабиёт шайдолари” жамоалари ғолиб деб топилди.

       5-“Мақолларни давом эттиринг”

          Ушбу шартда китоб ҳақида айтилган мақолларни жамоалар навбатма-навбат давом эттиришди. Бу шартда шартда Навоий шаҳар 11-умумтаълим мактабнинг “Навоий дилбандлари” жамоаси, Кармана туман 30-умумтаълим мактабининг “Адабиёт шайдолари” жамоалари ғолиб деб топилди.

       Иштирокчилар ҳакамлар томонидан одилона баҳоланди.

       Кўрик-танлов иштирокчилари вилоят халқ таълими бошқармасининг “Фахрий ёрлиқ”лари ва вилоят ахборот-ресурс маркази маъмурияти томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Кўрик-танловда 90дан ортиқ иштирокчи иштирок этди.

        Тадбирни Маданият маркази тўгарак раҳбари Гулнисо Исматуллаева олиб борди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.