Вилоят Ахборот-ресурс марказлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор тарзини топтириш, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида спорт мусобақаси ташкил қилинди.
7 декабрь куни Навоий вилоят ахборот-ресурс марказида ходимлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма олти йиллиги муносабати билан “Спорт-бирлаштиради, дўстлаштиради” спорт мусобақаси ўтказилди.
Спорт мусобақасини вилоят ахборот-ресурс маркази директори Ризаева Раъно Барноевна кириш сўзи билан очиб берди.
Иштирокчилар ўзаро “Саватчага тўп тушириш”, “Кеглиларни уриб йиқитиш”, “Картошкани экиш ва йиғиб олиш”, “Теннис коптокчасини туширмасдан олиб-бориш” ҳамда “Чўп қошиқда сув олиб, бўш стаканларни тўлдириш” яъни бешта шарт бўйича ўзаро беллашдилар.
72 балл билан 1-ўринни “Полвонлар” жамоаси, 2-ўринни 55 балл билан “Эпчиллар” жамоаси ҳамда 3-ўринни 51 балл билан “Бургутлар” жамоаси эгаллашди.
Иштирокчиларга Таълим, фан ва маданият ходимлари туман Касаба уюшмаси кенгашининг эсдалик совғалари ҳамда вилоят ахборот-ресурс маркази маъмуриятининг “Фахрий ёрлиқ”ларини ахборот-ресурс маркази директори Ризаева Раъно Барноевна ва директор ўринбосари Шаҳло Боқевалар топширишди. Тадбирни вилоят ахборот-ресурс маркази касаба уюшмаси раиси Шоира Ашурматова олиб борди.
15 нафар иштирокчи қизлар иштирок этди.