Бугун “BILOL KIDS 2” тарбияланувчиларимиз билан Вилоят Болалар Кутубхонасига маънавий-маърифий саёҳат уюштирилди. Ушбу ташриф болаларда китобга бўлган қизиқишни ошириш, мутолаа маданиятини шакллантириш ва уларнинг билим доирасини кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.
Кутубхонага ташриф давомида болажонлар кутубхонанинг турли бўлимлари билан таништирилди. Улар бадиий адабиётлар, эртаклар, энциклопедиялар ва ривожлантирувчи китоблар жойлашган жавонларни кўздан кечириб, ўзларига манзур китобларни варақлаб кўришди. Кутубхона ходимлари томонидан болаларга китобнинг аҳамияти, уни асраб-авайлаш қоидалари ҳамда мутолаанинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида қизиқарли ва тушунарли тарзда маълумотлар берилди.
Ташриф жараёнида болалар айниқса ранг-баранг расмларга бой эртак китоблари, мантиқий фикрлашни ривожлантирувчи ўйинлар ва билимларни оширувчи адабиётларга катта қизиқиш билдиришди.????????
????Navoiy viloyati Bolalar kutubxonasi axborot xizmati