Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли қарори 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантириш йили” муносабати билан туман, шаҳар Ахборот-ресурс маркази ходимлари ўртасида мамлакатимизнинг бой тарихини унинг бетакрор маданияти ва миллий қадриятларини кенг тарғиб этиш, жаҳон илм фани ва адабиёти ютуқларини етказиш учун зарур муҳит ва шарт-шароит яратиш мақсадида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ва ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида 2019 йил 12 июнь куни “Китоб тафаккур қаноти” кўрик танлови ўтказилди. Кўрик-танловни вилоят ахборот-ресурс маркази директор ўринбосари Шахло Боқиева кириш сўзи билан очиб берди. Иштирокчилар ўзаро 4 та шарт бўйича беллашдилар.
1-шарт.Таништириш. Ҳар бир жамоа Она Ватани, юрти, мактаби, маҳалласи, жамоаси хақида таъриф беришди.
2-шарт. Баҳру-байт. Бу шартда иштирокчилар ўзлари ёд олган шеърлардан айтишув қилдилар. Айтишув шеърнинг охирги ҳарфи билан давом эттирилди. Шеърларни давом эттиролмаган иштирокчи ўз-ўзидан саҳнани тарк этди.
3-шарт. Савол-жавоб. Бу шартда ҳар бир иштирокчи ёзувчиларнинг асарларини билет тортиш орқали танлади. Иштирокчи билетда кўрсатилган асар юзасидан саволларга жавоб бердилар.
4-шарт. Эркин мавзу. Ушбу шартда иштирокчилар ўзлари ёқтирган мавзу, йўналиш бўйича ўз иқтидорини (шеър, қўшиқ, рақс) намойиш этдилар.
“Китоб тафаккур қаноти” кўрик танловида Навбаҳор тумани Ахборот-ресурс маркази иштирокчиси Жумаева Шоҳида 1-ўринни, Кармана тумани иштирокчиси Ҳамидова Комила 2-ўринни, Қизилтепа туман иштирокчиси Камолова Гавҳар 3-ўринни эгалладилар. Иштирокчилар ҳакамлар томонидан одилона баҳоланди. Кўрик-танлов иштирокчилари вилоят Ахборот-ресурс маркази маъмурияти томонидан Дипломлар билан тақдирландилар.