2019 йил 17 июнь кунидан бошлаб вилоят Ахборот-ресурс марказида ўқувчиларнинг ёзги таътилини мароқли ўтказиш мақсадида ташкил этилган “Зиё” оромгоҳи биринчи мавсум фаолиятини бошлади. “Зиё” оромгоҳи ташриф буюрган ўқувчилар рўйхатдан ўтказилди ва вилоят Ахборот-ресурс маркази бўлимларига саёҳат эттирилди. Режа асосида спорт мусобақалари, давра суҳбати ҳамда топқирлик ўйинлари ўтказилди.
18 июнь куни “Зиё” оромгоҳи ўқувчилари билан “Ким эпчилу, ким чаққон” спорт мусобақаси, “Эртаклар билимдони” библиошоу ўйини ва “Табиатни асрайлик” мавзусида овозли ўқишлар ўтказилди.