Вилоят Ахборот-ресурс марказида ташкил этилган Cоғломлаштириш “Зиё” майдончаси “Ўзбекистон фарзандларимиз” мавзуси тўғрисида

431

Вилоят Ахборот-ресурс марказида ташкил этилган Cоғломлаштириш “Зиё” майдончаси “Ўзбекистон фарзандларимиз”   мавзуси тўғрисида

                           

Биз келажагимизни яратишда, аввало, мустақил фикрлайдиган фарзандларимизга шу юртни ягона, бетакрор Ватан, деб билган ёшларимизга суянамиз. Биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият ва шароитлар яратилган. Ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук, ҳар жиҳатдан баркамол этиб тарбиялаш халқимизга хос азалий фазилатлардандир. Ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг китобхонлик саводини шакллантириш мақсадида Вилоят Ахборот-ресурс марказида ташкил этилган Cоғломлаштириш “Зиё” майдончаси ташкил этилган.

            

Майдончада ўқувчилар билан турли мавзуларда топқирлик ўйинлари, адабий ўйинлар, спорт мусобақалари, савол-жавоб кечалари, суҳбатлар, ёш ижодкор шоирлар билан учрашув кечалари ўтказилди. 2018 йил 20 июль Кармана туман аҳоли дам олиш маркази билан ҳамкорликда вилоят ахборот-ресурс марказида ташкил этилган Cоғломлаштириш “Зиё” майдончасида “Ўзбекистон фарзандларимиз” мусиқали кеча ҳамда 2-мавсум ёпилиши  ўтказилди. Кечани вилоят ахборот-ресурс маркази директор ўринбосари Ш.Боқиева кириш сўзи билан очиб берди. Кечада ўқувчилар томонидан тайёрланган “Бўғирсоқ” эртаги асосидаги саҳна кўриниши, жозибали рақслар  болажонларга катта таассурот қолдирди. Тадбир давомида ўқувчилар билан “Шарларни шишириб саволларга жавоб бериш”, “Эртак номларини ёзиш” ўйинлари, мева ва полиз экинлари тўғрисидаги айтилган шеърлар, китобхонлар томонидан гимнастика чиқишлари йиғилганларга катта таассурот қолдирди. Ўқувчиларга  вилоят ахборот-ресурс маркази ходимларига томонидан  болажонларга ширинликлар ҳамда музқаймоқлар улашилди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.