Вилоят Ахборот-ресурс марказида“Фавқулодда вазиятлардан ўзингни ва яқинларингни асра” мавзусида вилоят ўқув-семинари ўтказилди

405

      Юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг  мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш – ҳар биримизнинг, шу азиз Ватанда яшаётган барча фуқароларнинг, давлат ёки жамоат ташкилотида ишлаши, тадбиркор ёки бошқа касб эгаси бўлишидан қатъий назар, энг асосий вазифаларидан бўлиб қолмоғи лозим.

            2018 йил 31 октябрь куни вилоят Ахборот-ресурс марказида Навоий вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда “Фавқулодда вазиятлардан ўзингни ва яқинларингни асра” мавзусида вилоят семинари ўтказилди. Семинарда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи О.Жабборов, ўқув маркази катта ўқитувчиси Х.Хамроева, профилактика бўлими етакчиси З.Асадова,Кармана туман газ ходимиК.Рахматов,Кармана туман ёнғин хавфсизлиги бўлим бошлиғи ўринбосари капитан А.Тешаев, саломатлик маркази ходими Ҳ.Файзиевалар ўз маърузалари билан иштирок этди.

       Ушбу семинарга “Алишер Навоий”, “Хўжа Ҳисрав”, “Мир Саид Баҳром” “Зиёкор”, “Фарҳод” “Деҳқон” “Кўҳна қўрғон”, “Варқ”МФЙларидан 54 нафар, туман, шаҳар Ахборот-ресурс маркази ходимларидан 12 нафар, вилоят Ахборот-ресурс маркзидан 32 нафар ходимлар иштирок этди.

       Семинар иштирокчиларига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ўқув маркази катта ўқитувчиси Х.Хамроева“Ахборот-ресурс марказида фуқаро муҳофазаси соҳасига оид ишлаб чиқарилиши зарур бўлган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар” мавзусида, Кармана туман саломатлик маркази шифокори Ҳ.Файзиева“Аҳоли ўртасида ботулизм касаллигини олдини олиш”мавзусида, Карман туман ёнғин хавфсизлиги бўлим бошлиғи ўринбосари капитан  А.Тешаев ва Кармана туман газ ходими К.Рахматовлар “Табиий офатларни олдини олиш” мавзуларида маърузалар ўқиб, ҳаётий воқеалар билан тушунтириш ишлари олиб боришди.

   Семинар иштирокчиларига вилоят Ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан“Қутириш касаллигидан эҳтиёт бўлинг”, “Зилзила-хавфли табиий офат”, “Терроризм-жамият учун хавли”, “Қутқарув хизмати”, “Ботулизмдан-заҳарланишдан огоҳ бўл!, “Табиий ва ис газидан заҳарланиш” мавзуларида ўқув-семинар иштирокчиларига тушунча бердилар ҳамда “Ботулизмдан-заҳарланишдан огоҳ бўл!” мавзусида саҳна кўриниши намойиш этишди.

       Семинар якунида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлими бошлиғи О.Жабборов сўзга чиқиб, қўшимча тушинтириш ишларини олиб борди ҳамда семинар қатнашчиларидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб берди.

    Ўқув-семинар давомида иштирокчиларўз фикрларини билдиришди. Ўқув-семинар қизиқарли ҳамда фикр-мулоҳазага бой тарзда якунланди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.