Вилоят Ахборот-ресурс марказида 2- мавсум Соғломлаштириш “Зиё” майдончаси тўғрисида

454

 

             

Ёш авлодни жисмонан соҳлом, маънан етук, ҳар жиҳатдан баркамол этиб тарбиялаш халқимизга хос азалий фазилатлардандир. Ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг китобхонлик саводини шакллантириш мақсадида Вилоят ахборот-ресурс марказида Соғломлаштириш “Зиё” майдончасининг 2-мавсуми бошланди. Майдончада ўқувчиларнинг билим савиясини ошириш ақлини   чархлаш билиш мақсадида “Бўш ўтирмай, бош қотир” мавзусида крассворд ечиш, “Ўйла, Изла, Топ” мавзусида топқирлик ўйини,“Топишмоқлар билағони” мавзусида топқирлик ўйини,“Билимдон ўқувчилар” мавзусида интеллектуал ўйин, ўқувчилар иқтидорини синаш мақсадида “Севимли қаҳрамоним”, “Ўлкамиз-фахримиз” мавзуларида расмлар танлови,  ўқувчиларни китобхонликка жалб этиш, улар қалбида мутолаага меҳр уйғотиш, адабиётимиз дурдоналари ҳамда янги нашр этилаётган китоблар билан таништириш мақсадида “Янги китоб-янги олам”, “Болалар китоби оламига саёхат”, “Китоб менинг дўстимсан” мавзуларида адабиётлар тарғиботи, спорт фарзандларимизнинг характерини тоблайди шу мақсадда ўқувчилар билан “Спорт-соғлик гарови” , “Соғ танда-соғлом ақл” “Қувноқ стартлар”, “Спорт соғлик гарови” спорт мусобақалари, бола эртаклар орқали ўз тасаввурида яратган қаҳрамонини, унга баъзи жиҳатлари ўхшаб кетадиган образни ёрқин рангларда, ҳаракатда шакллантириш мақсадида “Эртаклар билимдонлари” мавзусида беллашув, “Эртакчи болажон” мавзусида  беллашув, “Эртаклар билимдонлари” мусобақалари, “Эртаклар дунёси” мавзусида адабий ўйинлар, “Ўлкангиз ҳақида нималарни биласиз?” мавзусида савол-жавоб кечалари, “Эртанги кун ёшлар қўлида”, “Соғлом авлод-халқимиз келажаги” “Саломатлик-баркамоллик гарови”, Ўзбек миллий амалий санъат турлари мазуларида суҳбатлар, “Китоблар-яхшиликка етаклар”, “Китоб буюк кашфиёт” мавзуларида овозли ўқишлар, Турли хил аппликациялар ясаш, Болалар адабиёти журналидан видоепроектор орқали овозли аудиолар  қўйиш, “Китоб мутолааси-билим хазинаси” мутолаа соатлари, “Назм гулшани” мавзуларида шеърхонлик беллашувлари ўтказилмоқда.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.