Вилоят Ахборот-ресурс маркази ҳузурида Соғломлаштириш “Зиё” майдончаси ташкил этилган

478

              Ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш  китобхонлик саводини шакллантириш дунёқарашларини шакллантириш мақсадида Вилоят ахборот-ресурс марказида Соғломлаштириш “Зиё” майдончаси ташкил этилди. Майдончада ўқувчилар билан турли мавзуларда тадбирлар ўтказиш учун чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва режа асосида “Менинг бадиий қаҳрамоним”, “Менинг севимли эртак қаҳрамоним”, “Жонажон юртим-менинг расмларимда” мавзуларида расмлар танловлари, “Бўш ўтирмай, бош қотир!”, “Ўйла, Изла, Топ”, “Топишмоқлар билағони” мавзуларида топқирлик ўйинлари, “Китоб тафаккур олами”, “Китоб маънавият сарчашмаси” , Болалар китоби оламига саёҳат”,  “Янги китоб-янги олам” мавзуларида адабиётлар тарғиботи “Эртаклар-яхшиликка етаклар”, “Гиёҳвандлик-умр кушандаси” мавзуларида овозли ўқишлар, “Эртаклар шаҳрига саёҳат”, “Эртаклар билимдонлари” мавзуларида адабий ўйинлар, “Ўлкамиз тарихий қадамжолари”,   “Биз ОИТСга қаршимиз”, “Ўз ўлкангни ўрган” мавзуларида суҳбатлар, “Соғ танда соғлом ақл” “Спорт-соғлик гарови”,  “Спорт-соғлом авлод, соғлом келажак” мавзуларида  спорт мусобақалари, “Табиатшунос болажон” картонлардан ҳар хил шакллар ясаш, “Шашка” ўйинлари  ўтказилмоқда. Майдонча  ўқувчилари билан ВАРМ бўлимларига саёҳат ўтказилди. Саёҳатда  ўқувчилар  Мактабгача ва кичик ёшдаги китобхонларга  хизмат кўрсатиш бўлимидан, эртак китоблар ва китобларнинг жойлашуви, янги олинган адабиётлар ҳақида, Катта ва ўсмир ёшдаги китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлимидан соҳа адабиётлари, Электрон ретро каталог ташкил этиш ва сақлаш бўлимидан китобларни сақланиши, Ахборот кутубхона щужжатларини катологлаштириш ва ишлов бериш бўлимидан янги олинган адабиётларга ишлов бериш, Янги ахборот технологиялар бўлими Интернет синфидан компьютерлар ва Интернетдан  фойдаланиш,  Санъатшунослик соҳасидаги медиа-ресурслар  бўлимидан    амалий санъат, буюк санъаткорлар, миллий чолғу асбоблари, Ахборот-библиография ва ахборот-ўлкашунослик бўлимидан ўлкамиз тарихи, тарихий обидалар  тўғрисида маълумотга эга  бўлмоқдалар.     Вилоят ахборот-ресурс марказида ташкил этилган Соғломлаштириш “Зиё” майдончаси  уч мавсумда 10 кунлик режа асосида фаолият кўрсатади.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.