Вилоят ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан Навоийазот АЖга қарашли “Офтобжон” болалар оромгоҳида тадбирлар ўтказилди

458

     Маълумки, ёзги оромгоҳлар ўз фаолият йўналишлари бўйича узлуксиз таълим  тизимининг  мактабдан  ва  синфдан  ташқари  тарбиявий  ишларнинг илмий-техника,  бадиий-эстетика,  экология,  табиатшунослик,  ўлкашунослик ва  сайёҳлик,  халқ  ҳунармандчилиги  тарбиясини  ташкил этувчи, мувофиқлаштирувчи  ва  мужассамлаштирувчи  муассасалар ҳисобланади. Ёзги  мавсум  давомида  болаларнинг  ўз  қизиқишларига  кўра  ихтиёрий равишда  қисқа  муддатли  тўгаракка  қатнашишлари  учун  имкониятлар яратади. Шу  маънода  ёзги  оромгоҳларда  ёш  авлодни  ватанпарварлик,  дўстлик, ҳамкорлик  руҳида  бадиий-эстетик,  адабий  ва  жисмоний тарбия йўналишларида  оммавий  тадбирларни  ташкил  этиш  ижодкорлик, бунёдкорлик ва яратувчилик мустаҳкамлашга асос бўлади.

       Болаларни маълум бир фаолиятга қизиқиши, аниқ бир кўникма ва малакаси мавжуд  болалар  билан  ишлаш  керак,  ёзги  оромгоҳлардан  барча  болалар  ва ўсмирларнинг  индивидуал  қизиқишлари,  мойиллиги  ва  имкониятларини аниқлаш учун фойдаланиш лозим.

      Шу мақсадда 2018-йил 26 -июнь куни Вилоят ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан Навоийазот АЖга қарашли “Офтобжон” болалар оромгоҳида “Менинг севимли эртак қаҳрамоним” мавзусида расмлар танлови, “Спорт-соғлом авлод, соғлом келажак демакдир!” мавзусида спорт мусобақаси, 26-июн Гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан “Гиёҳвандлик аср вабоси” мавзусида овозли ўқиш ҳамда “Китоб қалб гавҳари” мавзусида янги адабиётлар тарғиботи  ўтказилди. Ушбу тадбирлар давомида болажонлар ўзларининг қанчалик фикр-мулоҳазаларининг кенглиги, эпчил ва чаққонликларини намойиш этдилар. Тадбир сўнгида фаол қатнашган болаларга фахрий ёрлиқлар топширилди. 

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.